Али Акбар Вилоятий: Эрон ракета дастури мудофаага қаратилган
(last modified Wed, 01 Mar 2017 13:49:33 GMT )
март 01, 2017 18:49 Asia/Tashkent
  • Али Акбар Вилоятий: Эрон ракета дастури мудофаага қаратилган

Эрон тизим манфаатларини белгилаш мажмуаси стратегик тадқиқотлар маркази раисининг маълум қилишича, Эрон ракета дастурлари ушбу мамлакатни ҳимоя қилиш мақсади билан мудофаага қаратилгандир

Эрон тизим манфаатларини белгилаш мажмуаси стратегик тадқиқотлар маркази раисининг маълум қилишича, Эрон ракета дастурлари ушбу мамлакатни ҳимоя қилиш мақсади билан мудофаага қаратилгандир. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон тизим манфаатларини белгилаш мажмуаси стратегик тадқиқотлар марказининг раиси Али Акбар Вилоятий бугун чоршанба куни Теҳронда мухбирлар билан ўтказга суҳбатида шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти ўзини мудофаа қилиш учун ҳеч кимдан рухсат олмайди ва Эрон мудофаа дастурлари Америкага дахли йўқ. Али Акбар Вилоятийга кўра, Эрон ислом жумҳурияти тарғибот-ташвиқот босимларига тан бермайди ва кўзда тутилган мақсадлар асосида ҳар қачон лозим деб билса бошқа ракеталарни ҳам синовдан ўтказади. Эроннинг ракетага доир муваффақиятлари, Эрон ислом жумҳурияти душманларини айниқса АҚШнинг ғазабини келтириб чиқарди. Эрон масъуллари ҳар доим шундай таъкидлаб келишадики, Эроннинг ракета қудрати мудофаа докторинаси доирасида белгиланган.   

Ёрлиқ