Зариф: Терроризм хатарига биргаликда кураш олиб бориш зарурийдир
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун шанба куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг Теҳрондаги элчилари билан учрашди
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирига кўра, экстремизм ва терроризм чегара билмайди, шунинг учун терроризмга қарши курашиш учун биргаликда мулоҳаза юритиш керак. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун шанба куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг Теҳрондаги элчилари билан учрашган чоғида, ушбу мамлакатларнинг мустақилликка эришганининг 25 йиллиги муносабати билан табриклади ва СНГ давлатларининг хавфсизлигини Эроннинг барқарорлиги ва тинчлиги дея атади. Унинг қўшимча қилишича, Эрон ушбу мамлакатлар истиқлолининг бошиданоқ ўз имкониятларини қўшни ва дўстларининг ихтиёрига қаратди. Бундан кўзланган мақсад эса, уларнинг барқарорлиги, ривожланиши ва хавфсизлигига кўмак қилиш бўлган. Муҳаммад Жавод Зариф СНГ давлатларининг ташкил этилишини 20-асрдаги ўзгаришларнинг энг муҳими деб ҳисоблади ва шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти учун ушбу юртларнинг ҳаммаси стратегик ва юқори даражадаги аҳамиятга эгадир. Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари билан энергетики, юк ташиш, иқтисод, савдо-сотиқ ва хавфсизлик соҳасида ўтган 25 йил мобайнида амалга оширилган ишларга ҳам изоҳ бериб ўтди.