Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Муқаддас мудофаа даври Эрон халқининг бойлиги ҳисобланади
(last modified Mon, 06 Mar 2017 12:39:14 GMT )
март 06, 2017 17:39 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Муқаддас мудофаа даври Эрон халқининг бойлиги ҳисобланади

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари саккиз йиллик Муқаддас мудофаа даврини Эроннинг соф ва қамматли маданий бойлиги деб атадилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 8 йиллик Муқаддас мудофаа даврини Эроннинг соф ва қамматли маданий бойлиги деб атадилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари бугун душанба куни эрталаб Муқаддас мудофаа жангчилари ва аскарлари ҳамда Роҳиёни Нур мутахассислари билан учрашган чоғларида шундай таъкидлаб ўтдиларки, Роҳиёни Нур буюк ва муҳим ташаббус ҳамда Муқаддас мудофаанинг олтин конлари ва бойлигидан фойдаланиш учун янги технологиянинг биридир. Ёвуз мақсадларга қаратилган маданий лойиҳаларга қарши курашишнинг бирдан бир йўли, бу маданий ижод ва барча соҳаларда Муқаддас мудофаа давридаги бой сарват ва манбалардан фойдаланишдир. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Муқаддас мудофаа даврини Эрон миллатининг тарихий саналаридан деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Муқаддас мудофаа даврини ундаги ибрат оладиган дарсларни ҳеч қандай ҳолатда ҳам униттиришга йўл қўймаслик керак. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Роҳиёни Нурни Муқаддас мудофаа дарслари ва қадриятларини эсдан чиқармаслик учун бир омил дея атадилар ва ушбу асосий йўлдан одамларни адаштирмаслик учун ҳар қандай ғаламизлик ҳаракатларини олдини олиш ва уни бартараф этиш чораларини кўриш лозим бўлади деб таъкидлаб ўтдилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Зўравонлар қаршисида мустаҳкам эътиқод ва шунингдек, қатъиятлик кўрсатсак душман устидан албатта ғалаба қозонишга шубҳа қилмаслик мақсадларини Эрон миллатининг бошқа маданий қадриятлари ва бойликларидан деб атадилар.       

Ёрлиқ