Эрон мамлакати БМТ Хавфсизлик Кенгаши Рафаэл Гросси устидан шикоят қилди
-
Эрон мамлакати БМТ Хавфсизлик Кенгаши Рафаэл Гросси устидан шикоят қилди
Эрон мамлакати Атом энергияси бўйича агентлик -МАГАТЭ директорига унинг Эроннинг тинч ядровий фаолиятига нисбатан ёндашуви юзасидан шикоят қилди.
Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний Хавфсизлик Кенгашига йўллаган мактубида Халқаро атом энергияси агентлиги бош директорининг Эроннинг тинч ядровий фаопиятига нисбатан сиёсийлаштирилган, танлаб ва дискриминацион ёндашувига қарши норозилик билдирди.
Бу шикоят мактубида келтирилишича, МАГАТЭ Бош директорининг ҳатти-ҳаракати унинг Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик низомида назарда тутилган холислик,профессионаллик ва нейтраллик бўйича қонуний мажбуриятларини аниқ ва доимий равишда бузиш ҳисобланади. Бундай ҳати-ҳаракат агетликнинг ишончлилиги, холислиги ва қонунийлигига жиддий путур етказди.
МАГАТЭ Бош директорининг сионистик режимнинг тажовузкорлигидан кейинги ҳатти-ҳаракатлари учун лавозим масъулияти талаб қиладиган холислик,бетарафлик ва профессионаллик талабларига жавоб бера омласлигини аниқ ва изчил кўрсатиб турибди, деб таъкидланган ушбу мактубда.
Мактубда шунингдек, Бош директорининг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларидан келиб чиқадиган ҳуқуқий масъулияти ва мажбурияларига зид бўлган ушбу қонунбузарликлар бўйича сукут сақлаш ва ҳаракатсизлиги амалда агентлик тарихида мисли кўрилмаган босқинчилик ҳаракатларига шериклик билан тенгдир, деб маълум қилинган.