Ҳасан Руҳоний: Бугунги кунда турли майдондаги жанглар, ирода жанглари ҳисобланади
(last modified Wed, 08 Mar 2017 13:17:39 GMT )
март 08, 2017 18:17 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Бугунги кунда турли майдондаги жанглар, ирода жанглари ҳисобланади

Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, ҳеч қандай қурол иймон, муқовамат ва халқнинг бирлигидан кўра яхши бўлмайди

Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, ҳеч қандай қурол иймон, муқовамат ва халқнинг бирлигидан кўра яхши бўлмайди. Унга кўра, бугунги кунда турли майдондаги ва соҳалардаги жанглар, ирода жанглари ҳисобланади. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба куни Эрон шимолий шарқидаги Муқаддас Машҳад шаҳрида Ислом дунёсининг шаҳидлари ва шаҳид кунини хотирлаш бўйича халқаро конгрессдаги чиқишида шундай айтдики, эронлик ёшлар 8 йиллик Муқаддас мудофаа даврида ғалаба қозониш истаги билан, Ливан Ҳизбуллоҳининг Сионистик режим билан олиб борган жанги сингари ғалаба қозонишди. Эрон президентига кўра, Ливан Ҳизбуллоҳининг мумин ёшлари ҳарбий техникаларсиз ҳам золим, босқинчи, болаларни ўлдирадиган сионистик режим қаршисидаги 33 кунлик жангда қатъиятлик кўрсатишди ва Сионистик режимни мағлуб этишди. Ҳасан Руҳоний Ироқдаги ўзгаришлар ва воқеаларга ишора қилиб шундай айтдики, террорчилар ирода жангида Ироқ халқининг олдида ютқазишди ва тез орада бутун Ироқ юрти террорчилардан тозаланади.