Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши йиғилишининг сўнгги баёноти
-
Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг иккинчи расмий йиғилиши
Кеча сешанба куни иш бошлаган Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг иккинчи расмий йиғилиши бугун Теҳрон шаҳрида чиқарилган сўнгги баёноти билан якунланди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, экспертлар кенгаши намояндалари бу йиғилиш сўнггида чиқарган баёнотида ушбу муассасани Инқилоб йўналишида ҳаракат қилиб, амал қилаётгани ва инқилобий бир ташкилот сифатида фаолият кўрсатаётганлиги, диний халқчилик ва иймонга таянишини таъкидлаб, 22 баҳман кунида ўтказилган Исломий Инқилоб ғалабасининг 39 чи йиллиги муносабатида Эрон халқини бир тан бир жон бўлиб, ваҳдат ва бирдамлик билан жинояткор АҚШ давлатининг барча таҳдидлари ва душманона сиёсатларига қарши чиқишгани ва душман фитналарига муносиб жавоб қайтарганини қадрладилар.
Экспертлар кенгаши баёнотида шунингдек зўравон қудратлар хусусан АҚШ давлатининг барча ҳатти- ҳаракталари ва сиёсатлари Эрон Исломий инқилобига зарба беришга қаратилганлигига тўхталиб, шубҳасиз, душманларнинг асосий мақсади инқилобий ва диний эътиқодлар йўлига рахна солиш, исломий қадриятларига қарши ҳаракатларни кенгайтириш, маҳаллий ва диний маданиятни заифлаштириш, исломий Инқилобни қоралаш ва ёшларни ундан узоқлаштириш, ушбу ютуқларни қоралаш, ҳамда қарор чиқарувчи органларга таъсир ўтказишга қаратилган, шу сабабдан Эрон масъуллари ҳушёрлик ва диққат ила душманларнинг ушбу ёвуз ниятлари ва фитналарига қарши курашни кучайтиришлари керак деб таъкидланди.