Сионистик режимнинг ядровий қуроллари бутун жаҳонга таҳдид солмоқда
(last modified Fri, 10 Mar 2017 13:22:06 GMT )
март 10, 2017 18:22 Asia/Tashkent
  • Халқаро атом энергияси агентлигидаги Эрон ислом жумҳуриятининг доим намояндаси
    Халқаро атом энергияси агентлигидаги Эрон ислом жумҳуриятининг доим намояндаси

Халқаро атом энергияси агентлигидаги Эрон ислом жумҳуриятининг доим намояндаси, сионистик режимнинг ядровий қуролларини халқаро ва жаҳон хавфсизлиги учун жиддий таҳдид эканлигини таъкидлаб, МАГАТЭ томонидан бу режимнинг ядровий дастурларини жиддий тарзда текширилиши ва назорат этилишини сўради.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун  МАГАТЭ агентлигидаги Эроннинг доим намояндаси Ризо Нажафий бу агентлгикнинг бошқарувчилар кенгаши  квартал йиғилишининг сўнгги кунида,  Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатлар томонидан сионистик режимнинг ядровий қуроллари ва дастурларини қаттиқ қораланганлигига ишора қилар экан,  Халқаро атом энергияси агентлиги томонидан ҳам бу режимининг ядровий дастурларини қаттиқ назорат остига олиниши ва текширилишини таклиф қилди.

Нажафий ўз сўзларида  Халқаро ҳамжамиятни МАГАТЭ томонидан қабул этилган резолюциялар ва ЭНПИТИ битими конференциялари қолабида сионистик режимни ЭНПИТИ- ядровий қуролларни ишлаб чиқарилиши ва кўпайтирилишини тақиқлайдиган битимга қўшилиши  ва унинг ядровий фаолиятлари ҳам МАГАТЭ назоратига ўтишини талаб қилаётганлигига тўхталиб,  афсус билан айтганда  сионистик режим ўтган йиллар ичида  халқаро ҳамжамиятнинг барча таклифлари ва талабларини кўрмаганга олиши ҳамда айрим Ғарб давлатларининг  ҳимоятларидан фойдаланиши билан халқаро қонун- қоидаларни бузиб, ҳарбий мақсадга қаратилган ядрвоий даструларини илгаригидек кенгайтирмоқда деб аниқлик киритди.