март 12, 2017 17:25 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси
    Эрон парламенти раиси

Эрон парламенти раиси, сионистик режимнинг мустамликачилиги ва зўравонликларига йўл очиб бериш учун айрим даватлар муқовимат кучлари ва унинг ҳомийларига зарба беришни мақсад қилишган. Улар айни шу мақсадларини амлага ошириш учун минтақада можаралор ва нотинчликлар келтириб чиқаришга уринишмоқда деб айтди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  Эрон парламенти раиси Али Лорижоний  бугун парламент йиғилиши дастуридан олдин  сиоинстик режим бош вазирининг сўнгги иддаоларига кўрсатган аксиламалида,   сионистик режим бош вазири  Россия президенти Владимир Путин билан сўнгги учрашувида  минтақада юз бераёган воқеа -ҳодисаларни яшириб уни  аксича қилиб кўрсатишга уринди, афтида  Нетаняҳу тарихни умуман билмайди, ҳатто Таврот китобини ҳам ўқимаган. Албатта  ярамас ва нобакор бир сионистдан бундай ёлғон иддаолардан бошқа сўзни  кутиш ҳам мумкин эмас деб таъкидлади.

Эрон парламенти раиси шунингдек  Нетаняҳунинг ўзи  Сурия уруши пардаси ортида сионистик режим фитна- найранглари борлигини ошкора тарзда баён этди. У Сурияда тинчликни жорий қилиш учун ҳатто ўз шартини ўртага қўйди ва Сурияда давом этаётган уруш эса сионизмга қаршисида  курашаётган муқовимат кучларига қарши уруш эканлигини ҳам ошкор этди деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ