июл 02, 2024 15:38 Asia/Tashkent
  • 2024 йилнинг биринчи 5 ойида Эрон ва Туркия ўртасида савдо айирбошлаш ҳажми 5 фоизга ошди
    2024 йилнинг биринчи 5 ойида Эрон ва Туркия ўртасида савдо айирбошлаш ҳажми 5 фоизга ошди

Туркия Статистика бюроси, жорий йилнинг 5 ой давомида Эрон ва Туркия ўртасидаги савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга ошганини маълум қилди.

Туркия мамлакати статистика  идораис шунингдек Эрон ва Туркия ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажми жорий йилнинг 5 ойида 5 фоизга ўсиши билан 2,3 миллиард долларга етди деб маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  2023-йилнинг дастлабки 5 ойида Эрон ва Туркия ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажми 2 миллиард 189 милион долларни ташкил этганди.

Туркиянинг Эронга экспорти 2024 йилнинг январь-май ойларида ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 16 фоиз ортиб, бир миллирад 340 миллион долларга етди. Бу даврда Туркиянинг Эрондан импорти 960 миллион доллар деб эълон қилинди.

Сўнгги йилларда Эрон ва Туркия расмийлари икки томонлама учрашувлар ёки телефон суҳбатларида икки давлат ўртасидаги барча соҳаларда айниқса иқтисодий алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини доим таъкилаб келади.

Ёрлиқ