июл 02, 2024 16:18 Asia/Tashkent
  • Диннинг асосий таъкидлари инсон тафаккурига қаратилган
    Диннинг асосий таъкидлари инсон тафаккурига қаратилган

Сўнгги 4 ўн йиллик давомида дин бўйича халқаро миқёсдаги тадқиқотлар ва ўрганишлар сўнгги бир неча ўн йилликларга қараганда кўпроқ эътибор билан қабул қилинган ва аста секин кўплаб соҳаларга эга бўлди.

Дин

Айримлар дин таърифида айтганлар: дин-бу инсоннинг қарашлари тамойиларини кўриб чиқадиган ва унинг йўналтириш тамойиллари ҳақида гапирадиган унинг ахлоқи ва ҳаётий  ишларини қамраб олувчи эътиқодлар, қонунлар ва қоидалар тўпламидир.

Бошқа таъбир билан айтганда, дин-бу шахс ва инсоният жамиятни бошқариш ва одамларни ваҳий ва ақл билан тарбиялаш йўлида улар учун мавжуд бўлган эътиқодлар, ахлоқ , қонун ва қоидалар мажмуидир.

 Дин инсон ҳаётидаги кучли қудрат бўлиб, у инсон билан бирга туғилган ва унинг ҳаёти  инсн ҳаёти тарихига ҳам эгадир.

Қуръони каримда буюрилган:: «شَرَعَ لَکُمْ مِنَ الدِّینِ مَا وَصَّیٰ بِهِ نُوحًا وَالَّذِی أَوْحَیْنَا إِلَیْکَ وَمَا وَصَّیْنَا بِهِ إِبْرَاهِیمَ وَمُوسَیٰ وَعِیسَیٰ أَنْ أَقِیمُوا الدِّینَ وَلَا تَتَفَرَّقُوا فِیهِ»  . (Эй мўминлар, Аллоҳ) сизлар учун ҳам диндан Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга) ваҳий қилган нарсани, (шунингдек) Биз Иброҳим, Мусо ва Ийсога буюрган нарсани — шариат (қонун) қилди, «Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!» (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), мушрикларга сиз даъват қилаётган нарса (яъни, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш) зўр келди — оғирлик қилди. Аллоҳ у (динга) ҳидоят топиш учун Ўзи хоҳлаган кишиларни сайлар ва Унга (ёлғиз Аллоҳга) илтижо қиладиган кишиларни ҳидоят қилур/ Шўро сураси 13 оят/

Ақл

Аксарият файласуфларнинг ақидаларига асосан инсоннинг бошқа тирик мавжудот ва ҳайвонлардан асосий фарқи " ақл" ва " фикрлаш ва тафаккур кучи"дир. Ҳар бир иносн ўз ақл-заковатидан камолот йўлида ва ақл йўлида қай даражада фойдаланади? Бу одамлар турли инсоний  жамиятларда синовдан ўтказиладиган ва бошқалар томонидан баҳоланадиган асосий омиллардан биридир.

Қуръони каримда ўз ақл, тафаккури ва ҳикматни ишга солмайдиганларни тўрт оёқлилар ва ҳаттоки цулардан ҳам ҳам ашганроқ деб танилган:   : وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ کَثِیرًا مِنَ الْجِنِّ وَالْإِنْسِ لَهُمْ قُلُوبٌ لَا یَفْقَهُونَ بِهَا وَلَهُمْ أَعْیُنٌ لَا یُبْصِرُونَ بِهَا وَلَهُمْ آذَانٌ لَا یَسْمَعُونَ بِهَا أُولَٰئِکَ کَالْأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ أُولَٰئِکَ هُمُ الْغَافِلُونَ»؛  

179. Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганимиз муҳаққақдир. Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда чорвалардан ҳам) адашганроқдирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир. 

Ислом пайғамари ҳазрат Муҳаммад /с/ аҳли байт таъбири билан айтганда ақл ҳам Аллоҳнинг инсонлар устидан ботиний ҳужжати сифатида талқин қилинади. «اِنَّ لِلّهِ عَلَی النّاسِ حُجَّتَیْنِ: حُجَّةً ظاهِرَةً وَ حُجَّةً باطِنَةً؛ فَاَمَّا الظّاهِرُ فَالرُّسُلُ وَ الاَنْبیاءُ وَ الاَئِمَةُ عَلَیْهِم السَّلامُ وَاَمَّا الْباطِنَةُ فَالْعُقُولُ» (الکافی،  ج۱، ص۱۶) 

Аллоҳнинг одамлар устидан иккита ҳужжати бор: ташқи далил ва ички далил. Ташқи ё зоҳирий далил эса элчилар, пайғамбарлар ва имомлар алайҳимуссаломлардир,  ботиний далил эса барча ақллардир.

Дин ва ақл 

Натижа эса Қуръони карим тафаккури ва Ислом азиз пайғамари таъкидлаган нарсалар нуқтаи назаридан  дин ва ақл бир-биридан ажралмасдир. Агар бирор кимса ёи тарқиқат зоҳирий диний одатлар билан ақл ва тафаккурни тарк этмоқчи бўлса, асосан улар на динни тушуниб, на Қуръон оятларига таяниб ўзларини Аллоҳ ва пайғамбарлар йўлида деб билишлари ҳам мумкин.

Бугун ислом дунёси айниқса шиа олами уламолари ИШИД  ёки Ал-Қоида ва ё Бокоҳаром каби террорчи жараёнларни исломий жараён сифатида эътироф қилишмайди ва буни мустамликачилик манфаатлари учун манипуяция қилинган ва мослаштиририлган дин ўқиши ва ё қироати сифатида аташади. Бу эса шу сабабдандирки,  асосан дин айниқса ақл -идрок ва ижтимоий ҳамкорикка катта эътибор қаратувчи ислом дини ақл-идрокдан холи ва инсонийликка зид бўлган бунадй ҳатти ҳаракатлар яъни фанатизм ва ифротий қарашлар ва  ва турмуш тарзини умуман маъқуллай олмайди ва қабул қилмайди.

Мусумонларнинг асосий душмани бўлган Исроилга қарши кураш олибормай, балки  Ироқ ва Сурияда муслима аёллар ва  мусулмон болаларга қарши урушган ИШИД террорич гуруҳи сўзимизнинг яққол далилидир.

Ёрлиқ