Ислом, ахлоқ ва цивилизация: БРИКС диний етакчиларининг бугунги дунёга мурожаати
https://parstoday.ir/uz/news/religion-i97644-Ислом_ахлоқ_ва_цивилизация_БРИКС_диний_етакчиларининг_бугунги_дунёга_мурожаати
БРИКСга аъзо давлатлар мусулмон диний етакчилари энг муҳим глобал муаммолар бўйича ўзларининг расмий позицияларини тушунтириб баёнот бериб, соғлом оила тузилмасини йўқ қилишни инсоинят келажагига таҳдид деб ҳисобладилар.
(last modified 2025-09-07T14:09:15+00:00 )
сентябр 06, 2025 20:14 Asia/Tashkent
  • Ислом, ахлоқ ва цивилизация: БРИКС диний етакчиларининг бугунги дунёга мурожаати
    Ислом, ахлоқ ва цивилизация: БРИКС диний етакчиларининг бугунги дунёга мурожаати

БРИКСга аъзо давлатлар мусулмон диний етакчилари энг муҳим глобал муаммолар бўйича ўзларининг расмий позицияларини тушунтириб баёнот бериб, соғлом оила тузилмасини йўқ қилишни инсоинят келажагига таҳдид деб ҳисобладилар.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида БРИКСга аъзо 10 давлат мусулмон диний етакичларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувнинг якуний баёнотида шундай дейилган: ислом таълимотида чуқур илдиз отган хилма-хилликда бирлик тамойили ягона тизим ва шаклини талаб қилмайдиган, балки қадимий анаъналар, маданий, диний ва цивилизациявий хусусиятларини ўзаро ҳурмат қилишга асосланган кўп қутбли ва яхлит дунёни барпо этишга бўлган умумий интилишимизни ифодалайди. Мазкур баёнотда БРИКСга аъзо давлатлар бу ташкилотга аъзо давлатлар етакчилари ва ҳукуматларининг уйғунлашув сиёсатини, ҳамда уларнинг асрлар давомида инсоинят цивилиацияси ва маънавий -ахлоқий тараққиёт моделини  асос қилиб олган маънавий-ахлоқий қадриятларни ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш бўйича тинимсиз саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

БРИКСга аъзо мусумлон давлатлари эълон қилдики, унга аъзо мамлакатлар халқлари учун хос бўлган бой маданий хилма-хилликни ҳисобга олиб, миллатлараро ва динлараро мулоқотни мустаҳкамаш ва чуқурлаштириш ушбу ташкилот доирасидаги конструктив ва самарали ҳамкорликни давом эттиришнинг асосий омили ҳисобланади. Ишончимиз комилки, соғлом оила тузулишининг бузилиши инсоният келажагига ҳалокатли оқибатлар билан таҳдид солади. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ёшлар ўртасида соғлом оилавий қадрияларни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, жумладан турли дин вакиллари ва жамиятадаги барча соғлом кучлар билан яқин ҳамкорлик қилиш орқали барча саъй -ҳаракатларни амалга ошириш бизинг асосий ва долзарб вазифамиздир.

БРИКСга аъзо мусулмон давлатлар баёнотида қуйидагича дейилган: биз нафрат, экстремизм, тероризм ва фашизмнинг барча шаклларини қоралаймиз. Бундан ташқари биз динларга нисбатан нафратнинг барча кўринишларини, ҳамда диндорларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни чеклашга қаратилган ҳар қандай тенденция ёки ёндашувни қоралаймиз ва мамлактимиздаги  ислом жамоалари ва ташкилотлари ўртасида илмий, диний ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришдан умумий манфаатдорлигимизни кучайтиришга чақирамиз.