Исломий инқилоб муаззам раҳбари мусулмон аёлларнинг мавқеини таниб олиш аҳамиятини таъкидлади
Исломий инқилоб муаззам раҳбари бугун якшанба куни эрталаб ҳазрати Фотимайи Заҳро (с)нинг таваллуд кунларида, Аҳли Байт (а)ни мадҳ этувчилар ва зикр қилувчилар билан учрашди
Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, Ғарб дунёсида аёлларни қарам қилиш Сионистик режимнинг инсон жамиятини йўқ қилишга қаратилган фитналарининг бири ҳисобланиши эҳтимолдан йироқ эмас. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун якшанба куни эрталаб ҳазрати Фотимайи Заҳро (с)нинг таваллуд кунларида, Аҳли Байт (а)ни мадҳ этувчилар ва зикр қилувчилар билан учрашган чоғларида Ғарбда жинсий адолат ва жинсий тенглик сингари тушунчаларнинг кенг тарқалиб бораётганига ишора қилиб шундай айтдиларки, адолат бу худо берган имкониятларни таниб олиш ва уларни парвариш қилишдир.
Исломий инқилоб муаззам раҳабари шундай таъкидлаб ўтдиларки, бугунги кунда ғарблик олимлар ва жинсий тенглик каби масалаларни кузатиб борувчи шахслар ўз ишларининг бузуқ эканлигидан пушаймон бўлишмоқда. Шунингдек, ул ҳазрат Исломнинг энг юксак қадр-қимматга эга бўлган аёлларидан ҳисобланмиш ҳазрати Фотимайи Заҳро (с) нинг сийратлари ва ҳаракатларини мусулмон аёллар учун бир ҳақиқий раҳбар ролида ҳамда намунали она ва аёл деб атадилар.