Аравачадаги баскетбол бўйича эронлик аёл спортчи учун жаҳон миқёсидаги фахр
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100662-Аравачадаги_баскетбол_бўйича_эронлик_аёл_спортчи_учун_жаҳон_миқёсидаги_фахр
Эрон ногиронлар ва имконияти чекланганлар спорти федерациясининг халқаро алоқалар бўйича директори Ҳурия Бародаранлар Халқаро Аравачадаги Баскетбол Федерацияси (IWBF) сайловларида федерация Ижроия кенгаши аъзоси этиб сайланди.
(last modified 2026-09-21T04:09:33+00:00 )
сентябр 19, 2026 12:00 Asia/Tashkent
  • Аравачадаги баскетбол бўйича эронлик аёл спортчи учун жаҳон миқёсидаги фахр

Эрон ногиронлар ва имконияти чекланганлар спорти федерациясининг халқаро алоқалар бўйича директори Ҳурия Бародаранлар Халқаро Аравачадаги Баскетбол Федерацияси (IWBF) сайловларида федерация Ижроия кенгаши аъзоси этиб сайланди.

«Парс Тудей» хабар беришича, Халқаро Аравачадаги Баскетбол Федерацияси (IWBF) сайловлари жума куни, 27 шаҳривар санасида, Канадада мазкур спорт тури бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари доирасида бўлиб ўтди. Унда Эрон ногиронлар ва имконияти чекланганлар спорти федерациясининг халқаро алоқалар бўйича директори Ҳурия Бародаранлар Халқаро Аравачадаги Баскетбол Федерацияси Ижроия кенгаши аъзоси этиб сайланди.

Ҳурия Бародаранлар бунга қадар ҳам сўнгги йилларда IWBF AOZда Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси вице-президенти сифатида фаолият юритиб, минтақавий ва жаҳон миқёсида аравачадаги баскетболни ривожлантириш ва юксалтиришга самарали ҳисса қўшган.

Бу Эронлик мусулмон аёлнинг мазкур федерация Ижроия кенгаши ва Раёсатига биринчи марта сайланишидир.