Эронда аёлларнинг бошқарув ва ижроия лавозимларида иштироки сезиларли даражада ошди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98780-Эронда_аёлларнинг_бошқарув_ва_ижроия_лавозимларида_иштироки_сезиларли_даражада_ошди
Эрон Ислом Республикаси Президентининг хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича ёрдамчиси мамлакатда аёлларнинг бошқарув ва ижроия лавозимларида иштироки сезиларли даражада ошганини маълум қилди.
(last modified 2026-02-19T07:57:17+00:00 )
феврал 19, 2026 11:34 Asia/Tashkent
  • Эронда аёлларнинг бошқарув ва ижроия лавозимларида иштироки сезиларли даражада ошди
    Эронда аёлларнинг бошқарув ва ижроия лавозимларида иштироки сезиларли даражада ошди

Эрон Ислом Республикаси Президентининг хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича ёрдамчиси мамлакатда аёлларнинг бошқарув ва ижроия лавозимларида иштироки сезиларли даражада ошганини маълум қилди.

Pars Today хабарига кўра, Эрон Ислом Республикаси Президентининг хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича ёрдамчиси «Заҳро Беҳрузозар» аёлларнинг турли бошқарув даражаларига тайинланишининг сўнгги ҳолатини баён этаркан, шундай деди: Эрон Ислом Республикаси Президенти ҳозиргача турли масъул лавозимларга аёлларни тайинлаш бўйича 21 та фармон чиқарди; жумладан, Конституция ижросини кузатиш кенгаши қўмиталарига аъзолик ва Стандартлаштириш, хусусийлаштириш ҳамда метеорология каби муҳим ва таъсирчан ташкилотларга раҳбарлик лавозимлари шулар жумласидандир.

Беҳрузозар Эронда вазирларнинг аёл ўринбосарлари сонига ҳам тўхталиб, ҳозирда Эронда 28 нафар аёл вазир ўринбосари фаолият юритаётганини қўшимча қилди.

Эрон Президентининг хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича ёрдамчиси маҳаллий ва суд бошқарувида аёлларнинг иштироки статистикасига ҳам ишора қилиб, бугун Эронда 3700 нафардан ортиқ аёл қишлоқ оқсоқоли (деҳёр), 16 нафардан ортиқ аёл шаҳар ҳокими (шаҳрдор) ва 1000 нафардан ортиқ аёл судья фаолият юритаётганини айтди.

Маълумотли эронлик аёллар глобал илмий майдонда қайси ўринларда?