Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i16234-Исломий_инқилоб_муаззам_раҳбарининг_баёноти
Исломий инқилоб муаззам раҳбари пок Разавий ҳарамидаги зиёратчилар йиғинида баёнот қилдилар
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
март 21, 2017 20:22 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти
    Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти

Исломий инқилоб муаззам раҳбари пок Разавий ҳарамидаги зиёратчилар йиғинида баёнот қилдилар

 Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, сайловда аралашмаймиз, аммо ҳар ким халқ овозининг натижаси билан тан олмоқчи бўлса, мен ҳам унинг олдида тураман. Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун кечки пайт Разавийнинг пок ҳарамида кўплаб зиёратчилар йиғинидаги наврўз нутқини баён этишда иштирок этди. Ўтган йилда мамлакат иқтисодий қийинчиликларга учраган бўлишига қарамай, Эрон халқи ушбу қийнчиликларни енгиб ўтди ва яхши натижаларга эришди. Ушбулар икки жиҳатни ўз ичига қамраб олади.

Булар эса, 22 баҳман кунидаги қизғин кўча намойишлари ва инқилобга таалуқли масалаларда одамларнинг тўпланиши эди. Ушбу масалалар исломий ҳарбий ва инқилоб мавзуларнинг қатъий эканлигини намоён этади. Мазкур ҳаракатлар, Эрон миллатининг инқилоб масаласига жиддий эътибор қаратишини ва ушбу масалага бепарво эмасликларини яна бир бор кўрсатди. Иккинчи масала шундаки, одамлар иймон ва динга мустаҳкам бўлиб, бу йил ҳам хабарлар шуни ишонтирмоқдаки, бутун мамлакат бўйлаб муборак рамазон ойида, муҳаррам ва сафар ойида ва бошқа диний маросимларда ҳам одамлар самимий берилган. 22 Баҳман сиёсий кўламни ўз ичига қамраб оладиган кўча намойиши бўлиб, бу барча Эрон халқига таалуқлидир. Бу эса Эрон халқининг инқилоб томонга қараб интилишини очиқ ойдин намоён этади.  

Албатта ўтган 1395 йилда ҳам кўплаб аччиқ ҳодисалар рўй берди. Буларнинг охиргилари ўт учирувчиларнинг ҳаётдан кўз юмиши бўлиб, улар ўз жонларини одамларнинг ҳаётларини қутқариш учун фидо қилишди. Бу ҳодиса эса аянчли эди. Аммо муҳими шундаки, одамларнинг ҳаракати ва ҳиммати башорат берувчи ва тараққиёт нишонаси бўлиш керак.