Эрон ўтган йилда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i16262-Эрон_ўтган_йилда
Минтақа ўзгаришларида Эроннинг ижобий роли
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
март 22, 2017 18:33 Asia/Tashkent

Минтақа ўзгаришларида Эроннинг ижобий роли

Эрон ислом жумҳурияти ўтган йили ҳам  ислом дунёсининг биринчи галдаги масаласи  сифатида мазлум Фаластин халқи ҳуқуқини ҳимоя қилишини таъкидлаб, Теҳронда  80 та делегациядан кўпроқ ва 700 нафар хорижий намояндалар иштирокида  Фаластин халқи Интифозасини ҳимоя қилиш мавзусидаги  6 чи халқаро конференцияни ташкил қилиб,  мезмонлик қилди.

Эрон ислом жумҳурияти  фақат  Фаластин сарзаминлариниишғол этишни тўхтатилганлиги ва бу мамлакат халқи ҳақ –ҳуқуқлари қайта тиклангани хусусан фаластинликлар тақдирини ўзлари тайинланиши, барча фаластинлик қочқинларни ўз ватанига қайтиб келишлари ва Қуддуси шариф пойтахтлигида Фаластин давлатни ташкил этилганида  Ўрта Шарқда кенг- қамровли ва адолатли бир тинчликни ўрнатишни имкони бор деган ақидага эгадир.

Эрон Фаластин масаласини Ислом дунёсидаги бош масала деб ҳисоблайди ва Фаластин мазлум халқини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай саъй-ҳаракатларни ишга солади

Эрон президенти Теҳрондаги Фаастин интифозасини ҳимоя қилиш бўйича олтинчи халқаро конференциясида Фаластин миллий кенгаш мажлиси раиси билан ва Уганда, Иордания, Малайзия, Ливан, Сурия парламентларининг раислари билан учрашиб суҳбат ўтказди.  Эрон президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба куни Фаластин миллий кенгаши мажлиси раиси Салим ал-Заънун билан учрашганда шундай айтдики, Эрон Фаластин масаласини Ислом дунёсидаги бош масала деб ҳисоблайди ва Фаластин мазлум халқини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай саъй-ҳаракатларни ишга солади. Ҳасан Руҳонийга кўра, Фаластин интифозасини ҳимоя қилиш халқаро конференциясининг ўтказилиши Эроннинг Фаластин халқини ҳимоя қилишда ҳеч қачон ўз иродасини ўзгартирмаслигини кўрсатади. Фаластин миллий кенгаши мажлиси раиси Салим ал-Заънун ҳам ушбу учрашувда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ва Ғазо секторидаги Фаластинликларнинг вазияти ҳақида ахборот бериб шундай айтдики, Фаластин мавзусига тегишли бўлган ҳар қандай масалани ва Сионистик режимнинг жинояткорона қилмишларига қарши кураш олиб бориш ҳаракатларини босим остига олишга йўл қўймаслик керак.

  Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Фаластин халқининг ўта қайғули ва аламли тарихи, ушбу сабр- чидамли, шижо халқнинг мазлумияти-хорлиги ва бечораҳоллиги, эрксевар ва адолатсевар инсонларни бефарқ қолдирмайди деб айтдилар

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Теҳронда  " Фаластин Интифазасини ҳимоя қилиш"  6 халқаро  конференциясини бошланишида,  АҚШ ва бошқа айрим давлатлар ҳимоятларидан фойдаланиб  сионистик режимнинг  Фаластинда содир этаётган ваҳшиёна  жиноятлари, фаластинликларни асирликка олиши, талон- тарож қилиши, ушбу халқ сарзаминларини босиб олиши, бу минтақада сионистлар яшайдиган шаҳарчлар қуриши, Муқаддас Қуддус шаҳрининг ўзлиги ва сиймосини ўзгартиришга уриниши каби жиноятлари  шундай бир ҳолда давом этмоқдаки, халқаро миқёсида ушбу ёвуз ва инсониятга зид амалларга қарши муносиб даражада аксиламал кўрсатилмайди деб таъкидладилар.Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек, Фаластин халқи  Худовандни уларга назар солгани ва  Масжидулақсо ва Муқаддас сарзаминларни ҳимоя қилиш каби ўта буюк иш- вазифани уларнинг  бўйинига қўйгани учун фахрланиши керак  деб изоҳладилар

Эрон ва Россия президентлари бир неча марта  телефон орқали суҳбатларида хусусан Ҳалабда террористларга қарши Сурия давлат армиясининг кетмакет ғалабаларига ишора қилиб,  ушбу муваффақият ва ғалабалар билан бир вақтда сиёсий музокараларни бошланиши ва давом эттирилишини таъкидгандилар.

Россия президенти Владимир Путин телефон орқали суҳбатларда  эндиликда  террорчилик гуруҳларга қарши кураш  билан бир вақтда ушбу муваффақиятлар ва ғалабаларни музокаралар томон йўналтириш зарурлигини ҳам баён қилган.

Дипломатик саъй ҳаракатларни давом эттиришни зарурий бир амр эканлигини  ва Қозоғистон пойтахти- Остона шаҳрида музокараларни ўтказилишини муваффақиятлар учун янги одим бўлганлигини таъкидланиб,  Қозоғистон мамлакати Сурия давлати ва бу давлат мухолифат кучлари ўртасида сулҳ музокараларини ўтказиш учун муносиб макон эканлигини қўшимча қилинган.

 Террорчилик гуруҳлар ишғолидан Суриянинг айрим минтақалари ва халқини  озод этиш учун саъй ҳаракатлар билан мос равишда сиёсий музокараларни қайт бошланиши  Москвада ўтказилган Эрон, Россия ва Туркия  ташқи ишлар вазирларини учтомонлама йиғилишлари баёнотида таъкидланган муҳим мавзулардан эди.  Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш заминасида  Эрон ва Россияни сиёсий ҳамда ҳарбий мувофиқлаштиришларининг натижалари  эндиликда Ҳалабда урушни якунлангани ва  ушбу стратегик ва муҳим шаҳарни террористлар ишғодлиан озод этилишига сабаб бўлди.

 Ушбу мавқеият ва позиция эса  терроризмга қарши кураш олиб боришда нафақат Сурия балки  бутун минтақада нозик бир нуқтаи ҳисобланади.

Қарйиб 6 йилдан бери  Сурия мамлакатида бўҳронлар давом этиб бу мамлакат террорчилик ҳужумларга дучор бўлган. Албатта ушбу йиллар давомида Сурияда террористлар ва уларнинг ҳомийлари томонидан содир этилган ваҳшиёна жиноятлар тарихда қолади ва тарих бу мавзу борасида ўз хулосасини чиқаради.

 Бугунги кунда ИШИД террорчилик гуруҳини тор- мор этилиши ва йўқ қилиниши учун умидлар ҳам кўпайиб бормлоқда. Шунингдек Ироқ ҳудудларида ҳам ушбу манҳус ва ёвуз террорчилик гуруҳни таг -тубиан нобуд қилиш учун умидлар тобора ошиб бормоқда.

Айни пайтда,  минтақада янги ўзгаришлар ва юзага келмоқда. Ушбу ўзгаришлар нафақат Ироқ ва Сурия балки бутун минтақага ўз таъсирини етказмоқда. Эрон ва Россия давлатлари  албатта минтақада юз бераётган воқеа -ҳодисалар ва ўзгаришгларни диққат билан назорат қилиб боришмоқда. Чунки ушбу ўзгаришлар  бутун минтақа хавфсизлигининг бир қисмидир. Россия давлати  Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳининг ваҳшиёна жиноятларига аксиалмал кўрсатиб, ўз фаолияти ва қарши курашни бошлади. Эрон ҳам  минтақа мамлакат ҳуқуқига мос равишда  ва сиёсатлар чорчубасида  Ироқ ва Сурия давлатларига ёрдам кўрсатишни давом эттирмоқда. Эрон шунингдек терроризмга қарши курашни янада кучайтириш учун катта ҳисса қўшмоқда. Ушбу муносабатлар ҳам Эрон ва Россия давлатлари ўртасидаги ҳамкорликлар минтақани яхши томон ўзгаришига йирик ёрдам беришини кўрсатади. Зеро ҳар икки мамлакатнинг асосий мақсадлари минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминшлашга қаратилган. Эндиликда эса барча қарашлар келажак томон йўналтирилган.  Бугунгача Ироқ ва Сурия халқлари хусусан болалари ва аёллари онги ва кўзларида ушбу келажак номаълумлигича қоларди.  Ҳатто бир неча ой олдингача  баъзи йиғилиш ва конференцияларда Сурия масаласини ҳал этиш борасида сўз очилганида  террористларнинг минтақа ва минтақадан ташқаридаги ҳомийлари  бу масала унча жиддий эътибор бермасдилар. Зеро Сурияда бошқа тинчликни қайтаришни имкони йўқ деб тасаввур қилишарди. Улар ҳатто  Шом ва Ироқ деб аталадиган минтақа келажаги  ИШИД ишғолида бўлади ва янги  Ўрта Шарқ минтақасини янги географияси билан тасаввур қилишарди.

Эрон ва Россия давлатлари  минтақа бўҳронларини ҳал этиш учун жиддий қарорга келишганини исботлашган. Ушбу ҳамфикрлик ва ҳамкорликлар хусусан  Сурия борасидаги ушбу қарашлар бу мамлакат халқини террорчилик гуруҳлар ишғолидан озод этилишигача давом этади.

 Аммо террористлар ва терроризм ҳеч қандай чегара билан чекланиб қолишмайди ва ушбу хавф- хатар бугунги кунда бутун жаҳонга таҳдид солмоқда. Берлинда юз берган сўнгги террорчилик ҳужум ва  Анқарада Туркиядаги Россия элчисини террор этилганлиги  ушбу воқеликларнинг яққол далилидир.

 Терроризмга қарши кураш олиб бориш учун  барча мамлакатлар ҳам бир бирлари билан ҳамкорлик қилиши керак.   

Исломий Инқилоб  Муаззам Раҳбари шунингдек,  тарихни ақл-заковат билан ўрганиб чиқиш ва тарих воқеаларига назар солиш билан бутун тарихнинг ҳеч бир даврасида дунёнинг ҳеч бир халқини шундай бир катта ғам -қайғу ва золимона сиёсатлар,ноинсоний ҳужумларга дучор бўлмаганини била олиш қийин эмас. Зеро минтақадан ташқари айрим давлатларнинг фитна солишлари билан  обод бир мамлакат буткул ишғол этилиб,  эрксевар бир халқ ўз уй -манзиллари ва она -ватанидан чиқариб юборилди. Уларнинг ўрнида эса  дунёнинг турли мамлакатлари ва бурчакларидан бошқа бир гуруҳни келтириб жойлаштирилди. Бу сарзаминнинг асл ва ҳақиқий халқи ва фарзандларининг ҳуқуқлари кўрмаганга олинди ва бегона бир гуруҳнинг мавжудлиги  ноқонуний равишда тан олинди. Тарихнинг бошқа қоронғу  ва ғам- аламли саҳифалари каби бу ҳодиса- воқеалар ҳам тарихнинг энг қоронғу саҳифаларидан биридир, аммо Худованди карим ёрдами ва изн -иродаси билан албатта Фаластин масаласи ва муаммоларига ечим топилади деб таъкидладилар.

Ул Зот шунингдек, ушбу конференция дунё ва минтақанинг энг оғир ва мураккаб бир даври ва вазиятида ўтказилмоқда. Халқаро миқёсидаги фитналарга қарши курашда ҳардоим Фаластин мазлум халқини ҳимоя қилган бизнинг минтақамиз,  сўнгги йиллар ичида  кўп бўҳронлар ва нотинчликларга дучор бўлган деб қайд этдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ўз мурожаатларида,  минтақадаги бир нечта исломий мамлакатларда ички бўҳронларни келтириб чиқарилганлиги эса,  Фаластин халқининг муаммолари ҳамда Қуддусни озод қилиш каби муқаддас орзу- армонларга нисбатан эътиборларни камайишига сабаб бўлган. Ушбу вазиятга эътибор қаратиб,  қайси қудратлар ушбу бўҳронлардан манфаат кўраётганини яққол била оламиз. Зўравон қудратлар минтақада сионистик режимни вужудга келтиришди ва минтақада узоқ муддатли уруш ва тўқнашувларга замин яратиб, минтақа ривожланиши, барқарорлиги ва тинчлиги йўлга тўсиқлар яратишни давом эттиришмоқда деб аниқлик киритдилар.

ИШИД ишғолидан Суриядаги Ҳалаб стратегик шаҳрини озод этилганидан кейин, сиёсий музокараларни қайта бошлаш учун дипломатик саъй ҳаракатлар янгича руҳия билан давом этмоқда.