Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Лондонда содир этилган терактни қоралади
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Англия пойтахти- Лондон шаҳрида юз берган террорчилик ҳужумни маҳкум этди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий Лондон шаҳрида содир этилган теракт оқибатида зарар кўрганлар ва қурбон бўлган шахслар аҳли -оилаларига ҳамдардлик билдириб, барча мамлакатларни терроризмга қарши кураш олиб бориш учун коалиция яратишлари, содиқона ҳамкорлик қилишлари, ҳамда ушбу шум ва ёвуз оқим хатарини олдини олиш учун халқаро миқёсида жиддий чора- тадбирлар кўриб чиқишга даъват қилди.
Қосимий ўз сўзларида Эрон давлати терроризмнинг турли шакларига қарши кураш олиб бориш жараёнида илғор ва фаол қатнашаётган мамлакат сифатида халқаро ва минтақа миқёсида терроризмга қарши курашда саҳналаштирилган ва яроқсиз коалициялар ва Ғарб давлатларининг иккиёқлама сиёсатларининг мавжуд бўлишигача, ҳеч бир мамлакат терроризм ватеррористлар ҳужумидан омонда бўлмайди деган ақидага эгадир деб қўшимча қилди.