Эрон Ислом республикаси бўйлаб Қурбон ҳайити намози ўқилди
-
Эрон Ислом республикаси бўйлаб Қурбон ҳайити намози ўқилди
Буюк Қурбон ҳайитинамози бугун, жума куни Эрон Ислом республикаси бўйлаб муқаддас қадамжолар, намозхоналар ва масжидларда ўқилди.
Улуғ бандалик байрами ва Аллоҳнинг буюк пайғамбари Ҳазрат Иброҳим Халилуллоҳ /а/ ни хотирлаш фасли бўлган Қурбон ҳайити билан бир вақтда Исломий Эроннинг турли шаҳарларида мўмин-мусулмонлар бугун тонгда ушбу муборак ҳайит байрами учун намоз ўқишди.
Машҳад-ур-Ризо шаҳрида ва Имом Ризо/а/ зиёратгоҳида бугун эрталаб Қурбон ҳайити намозини ўқиш учун минглаб мўминлар ҳозир бўлганига гувоҳ бўлдик. Аҳл Байт /а/ ихлосмандлари эса Имом Ризо/а/ нинг ҳарамлари ҳовлиси ва нурли қасрига ташриф буюриб , гўзал бандалик тимсолини ўзида мужассам этдилар.
Қурбон ҳайити намози Теҳрондаги буюк Имом Хумайний /р.а/ намозхонасида Ҳужжатулислом вал муслииин Абутуробийфард имомлигида ўқилди.
Теҳрон шаҳрида Қурбон ҳайити намозининг хатиби шунингдек Қурбон ҳайити намозхонлари ҳузурида Имом Хумайний /р.а/ ни инқилобий ва ўзгартирувчи сиёсат тимсоли сифатида таърифлаб, бу Иброҳимий характер зўравон кучлар ва ҳукуматларга қарши туриш ва халқларни сионистик режим ҳукмронлигидан қутқариш учун намунадир, деб изоҳлади.
Ҳужатулслом вал муслимин Абутуробийфард ўз сўзларида Имом Хумайний /р.а/ худди Иброҳим Халилуллоҳ ҳазратларининг ақл-идрок, илмий ва тавҳид мактабида тарбияланган беназир шахс эди, деб таъкидлади.
Теҳрондаги Қурбон ҳайити намозининнг хатиби деди: Имом Хумайний /р.а/ нинг сиёсий тафаккур асослари айнан Иброҳим /а/нинг тавҳид назарияси устунлари ва пойдеворларига таянади ва бу мактабда инсон доимо илоҳий синовларга дучор бўлади.