Қурбон ҳайити қутлуғ бўлсин
-
Қурбон ҳайити қутлуғ бўлсин
Зулҳижа ойининг 10-кунига тўғри келиб бугун Эрон мусулмонлари бутун дунё мусулмонлари билан биргаликда Ҳазрат Халил-ар-Раҳмоннинг /Иброҳим алайҳисалом/ улуғ қурбонлиги, у зотнинг хотирасига бағишланган муборак Қурбон ҳайитини нишонладилар.
Қурбон ҳайитида Аллоҳ таолонинг амри ва фармонига бўйсуниш белгиси сифатида, Худо уйини зиёрат қилишга борган ҳожилар нафсларини енгиш рамзи сифатида ҳамда буюк илоҳий пайғамбар Иброҳим/а/ хотираси учун қўй суйишади.
Қурбон ҳайити Аллоҳнинг амрига бўйсуниш байрами, бандалик байрами, тавҳиднинг амалда гавдалиниш майдонидир
Шу куни Аллоҳ таоло унинг иймони ва ихлосини синаш учну Иброҳим/а/га ўғли Исмоил /а/ни Аллоҳ йўлида қурбонли кқилишини буюрган.
Пайғамбар Иброҳим /а/ бу иш қийин бўлишига қарамай, Аллоҳнинг амрига итоат қилдилар ва бу вазифани бажаришга ҳозирлик кўрдилар. Бироқ қанча уринмасин, пичоқ ўғли Исмоил /а/нинг томоғини кекса олмади.
Бу вақтда Иброҳим /а/ га илоҳий имтиҳондан муваффақиятли ўтганлиги айтилади ва кейн унга Исмоил/а/нинг ўрнига қурбонлик қилиш учун бир қўй юборилади.
Бу кунни хотирлаш мақсадида кўплаб мусулмонлар Қурбон ҳайити куни қаерда бўлмасин, бир қўй сўйиб, гўштини Аллоҳ таолонинг бандаларини зикр қилиш ва баракот сифатида одамларга тарқатдилар.