Шамхоний: минтақада бегуноҳ инсонларни ўлдириш АҚШ армиясининг доимий одатига айланган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i16364-Шамхоний_минтақада_бегуноҳ_инсонларни_ўлдириш_АҚШ_армиясининг_доимий_одатига_айланган
Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби терроризмга қарши кураш баҳонаси билан бегуноҳ инсонларни оммавий қирғин этишни минтақада АҚШ армиясининг доимий одатига айланганлигига тўхталиб, ушбу уруш жиноятлари адолат доирасида кўриб чиқилиб муҳокама қилиниши керак деб айтди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 26, 2017 18:07 Asia/Tashkent
  • Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгнаши котиби
    Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгнаши котиби

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби терроризмга қарши кураш баҳонаси билан бегуноҳ инсонларни оммавий қирғин этишни минтақада АҚШ армиясининг доимий одатига айланганлигига тўхталиб, ушбу уруш жиноятлари адолат доирасида кўриб чиқилиб муҳокама қилиниши керак деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний  АҚШ армиясини Мосел ғарбидаги ИШИД  террорчилик гуруҳи марраларини нишонга олиш баҳонаси билан амалга оширган авиазарбаларида ўнлаб тинч аҳолини қурбон бўлганини қаттиқ қоралаб,  ушбу ҳужумнинг аттайин  бўлгани ва ё бўлмагани, АҚШ зиммасидаги масъулиятни заррачадек камайтирмайди деб изоҳлаб ўтди.

Шамхоний ўз сўзларида  ушбу уруш жинояти, ИШИД ва бошқа террорчилик гуруҳларни бегуноҳ инсонлар ва тинч аҳолини нишонга олишидан ҳеч қандай фарқи йўқ деб таъкидлади.

АҚШ армиясини терроризмга қарши кураш баҳонаси билан Мосел ғарбига берган авиазарбалари оқибатида аксари аёллар ва болалар  бўлган 230 нафар тинч аҳоли  қурбон бўлганди.