Баҳром Қосемий: Терроризм манбасини кўрмаганга олиш, терроризмни нобуд бўлишига олиб келмайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i16610-Баҳром_Қосемий_Терроризм_манбасини_кўрмаганга_олиш_терроризмни_нобуд_бўлишига_олиб_келмайди
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун шанба куни Америка мудофаа вазири Жеймз Матиснинг Эронга қарши такрорий ва ёлғон баёнотига муносабат билдирди
(last modified 2018-08-22T17:50:11+00:00 )
апрел 01, 2017 17:36 Asia/Tashkent
  • Баҳром Қосемий: Терроризм манбасини кўрмаганга олиш, терроризмни нобуд бўлишига олиб келмайди
    Баҳром Қосемий: Терроризм манбасини кўрмаганга олиш, терроризмни нобуд бўлишига олиб келмайди

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун шанба куни Америка мудофаа вазири Жеймз Матиснинг Эронга қарши такрорий ва ёлғон баёнотига муносабат билдирди

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котибига кўра, терроризм балосига қарши курашда халқаро ҳаракатларнинг самарасиз эканлигининг сабабларидан бири, бу ушбу террорчилик гуруҳларинининг молиявий таъминоти ва илдизини кўрмаганга олиш ҳамда омма афкорини террорчиларга хомийлик қилаётган асосий мамлакатлардан чалғитиш бўлмоқда. Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун шанба куни Америка мудофаа вазири Жеймз Матиснинг Эронга қарши такрорий ва ёлғон баёнотига муносабат билдириб шундай айтдики, Эроннинг ўзи 40 йилдан буён терроризмнинг қурбони бўлмоқда.

Америка мудофаа вазирлиги Лондонга қилган охирги сафарида яна бир бор Эронни терроризмни ҳимоя қилишда асоссиз иддаолар билан айблади. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг таъкидлашича, Америка сингари айрим давлатлар асосий манбаси терроризм ва экстремизм ғояларини қамраб олган ваҳобийлик оқимини кўрмаган олар экан ва терроризмга қурол яроқ билан хомийлик қилар экан, терроризмни бутунлай нобуд қилиб бўлмайди.