Бугун Эронда Сиздаҳбадар-табиат куни эди
Эронда фарвардин ойининг 13 куни -"Табиат куни" дея номланган.
Бугун фарвардин ойининг 13 куни Эрон тақвимида табиат куни номини олган ва Наврўзий байрамнинг охирги кунидир. Янги йил удумларининг охирги куни бўлган ушбу маросим Эронда " Сиздаҳбадар" номи билан аталади. Мазкур маросим узоқ тарихга эга бўлиб, Эронда яшовчи халқлар ўртасида оммавий тус олган. Эрон халқи ушбу кунда шаҳар ва қишлоқлардан дашт-саҳро қўйнига чиқиб, ўзларининг табиатга нисбатан меҳр-муҳаббатларини намойиш этишади ва руҳларини кудуратлардан поклашади.
Табиат куни дўстлик ва табиат билан унс олиш байрамидир. Бу муборак кунни очиқ ҳавода боғ-роғларда ўтказиш , таъкидлаб ўтганимиздек, эронликларнинг қадимий анъаналаридан ҳисобланади. Улар сафар халталарига писта-бодом, турли хил қуруқ мевалар ва анвойи егуликлар солиб саноатлашган шаҳарларнинг шовқин-суронли муҳитини тарк айлаб, гўзал табиат қўйнидан паноҳ исташади.
Сиздаҳ бадар Эронда ривожланган байрамлардан ҳисобланади ва қадимий таърихга эгадир. Халқ маданияти ва антрапология қонунларига асосланиб халқ ўртасида бир эътиқоднинг кенг кўламда кенгайиши ва бир удумни ўтказишнинг турлича ва хилмахил бўлиши унинг қадимий бўлишининг нишонаси саналади. Бу удум ҳам Эрон жамияти ўртасида ҳам кенг ривожланган ва халқ томонидан қизғин кўтиб олинади. Ёзма таърихий манбаларга кўра, фарвардин ойининг 13-чи куни экин экишнинг иккинчи ярим йиллигининг бошланишидир ва эронликлар яхши йилнинг паём бурувчиси ва ёмғир келтирувчи парвардигорга тоат ибодат қилиш ва ундан миннатдорчилик қилиш учун ўзларининг дала ва экинзорларига боришарди. Ва даланинг гуллаб яшнаган кўкламзорлари ва гуллари орасида шодлик, рақсга тушиш ва куй-қушиқ ижро этиш билан шуғулланишарди. Ҳамда далаларда ўсиб чиққан ўтларни териб, махсус таом тайёрлашдан ҳам ғафлатда қолмас эдилар.