Ҳасан Руҳоний: Иқтисодий муқовамат мақсадларидан бири бу ташқи босимларга нисбатан зарар кўрмасликдир
Эрон ислом жумҳурияти президенти иқтисодий муқовамат мақсадларидан бири бу ташқи босимларга нисбатан зарар кўрмасликдир деб атади
Эрон ислом жумҳурияти президенти иқтисодий муқовамат мақсадларидан бири бу ташқи босимларга нисбатан зарар кўрмасликдир деб атади. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний душанба куни давлат идоралари мудирлари ва тизим масъуллари билан учрашган чоғида ишлаб чиқаришни, иш билан таъминлаш ва иқтисодий ўсиш учун дастлабки қадам дея атади. Унга кўра, бандликни қамраб оладиган ишлаб чиқариш соясида, Эрон давлати Исломий инқилоб муаззам раҳбари ҳижрий шамсий 1396 йилни ишлаб чиқариш ва иш билан таъминлаш йили соҳасидаги белгилаб берган устувор вазифаларини ижро этишга қодирдир. Ҳасан Руҳонийнинг қўшимча қилишича, Эронда бандликка қаритилган ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириш учун саъй-ҳаракатлар диний, миллий ва инқилоб вазифаси бўлиб, жорий ҳижрий йилда давлатнинг мақсади 700 мингтадан кўпроқ иш ўрнини барпо этишдир. Шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув дастурининг ижросига ишора қилиб шундай айтдики, Эроннинг ядровий келишувидаги мақсади шунда эдики, золимона ва мажбурий киритилган санкцияларни бекор қилишдир. Шунингдек, Ҳасан Руҳоний Эронда бўладиган бўлғуси сайловларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб ўтди.