Эрон, Россия ва Сурия терроризмга қарши курашни кучайтиришни таъкидлашмоқда
Эрон, Россия ва Сурия ташқи ишлар вазирлари Москвада бўлиб ўтган учтомонлама йиғилиши сўнггида ўтказган қўшма матбуот анжуманда Сурия бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этилиши, терроризмга қарши курашни кучайтириш ҳамда сурияликларга ёрдам кўрсатишни таъкидладилар.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Москва шаҳридаги Россия Ташқи ишлар вазирлиги Сурия бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этиш мақсадида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Сурия ташқи ишлар вазири Валид Алмуаллим иштирокидаги учтомонлама йиғилиш ўтказилди.
Эрон ташқи шилар вазири бу йиғилишдан кейин россиялик ва суриялик касбдошблари билан ўтказган қўшма матбуот конференцмяда Эрон халқи ҳам бир неча марта зарар кўрган кимиёвий қуроллар, бугунги кунда Сурияга халқига қарши фойдаланилмоқда. Бугунги кунда терроризм нафақат Сурия ҳудудларида балки Санкт- Петербург ва Германия каби дунёнинг турли минтақаларида ҳам бегуноҳ инсонларни қурбон бўлишига сабаб бўлмоқда деб айтди.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек АҚШ ҳамда Сурия давлатига қарши бўлган бошқа мамлакатларни огоҳлантирпиб жумладан деди: ўзбошимчалик ва биртомонлама ҳатти -ҳаракатлар ўтган йиллар ичида минтақа учун кўп зарар-зиёнлар келтирган.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам уч мамлакат Сурия бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этиш масаласида мувофиқ ва ҳамжиҳат бўлганини таъкидлади.
У шунингдек Сурия ҳудудларига қарши АҚШ берилган ракета зарбаларини тажовуз деб баҳолаб, Хон Шейхунда юз берган ҳодисалар борасида ЭНПИТИ ташкилотининг ҳақиқатчи бир гуруҳи томонидан ўрганишлар олиб борилишини истаймиз деб изоҳлади.
Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим ҳам АҚШ армиясини Сурияга берган рекета ҳужумларини кескин қоралаб, Дамашқ давлати бу борада ҳақиқатчи бир гуруҳ томонидан ўрганишлар ўтказилишига розидир деб айтди.