Лорижоний: Эрон давлати минтақа масалаларида мантиқ доираисда амал қилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i1714-Лорижоний_Эрон_давлати_минтақа_масалаларида_мантиқ_доираисда_амал_қилмоқда
Эрон парламенти раиси минтақа масалаларига оид Эрон Ислом жумҳуриятининг позициясини мантиқ доирасида эканлигини таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T17:47:07+00:00 )
август 04, 2016 19:00 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси Али Лорижоний
    Эрон парламенти раиси Али Лорижоний

Эрон парламенти раиси минтақа масалаларига оид Эрон Ислом жумҳуриятининг позициясини мантиқ доирасида эканлигини таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний "Мухбирлар куни" остонасида Теҳрон жанубидаги Қум  вилояти оммавий ахборот воситалари раҳбарлари тўпламида сўзлаган нутқида,  сиёсий ва хавфсизлик нуқтаи назаридан минтақанинг нотинч вазиятига ишора қилиб, Эрон давлати минтақавий масалаларда мантиқ доирасида ва барча мамлакатлар манфаатларини назарга тутиб амал қилмоқда деб изоҳлаб ўтди.

Эрон парламенти раиси шунингдек, ички ва Халқаро соҳаларда Эроннинг турли масалаларига ишора қилар экан, ядровий масалаларга ечим топиш Эронни бошқа фаолиятлар жумладан иқтисодий ишлар йўналишида ҳаракат қилиши ва бу масалаларни ҳал этишига сабаб бўлади деб қўшимча қилди.