Эрон ислом жумҳурияти армияси куни
(last modified Tue, 18 Apr 2017 08:16:18 GMT )
апрел 18, 2017 13:16 Asia/Tashkent

18 апрел Эрон ислом жумҳурияти армияси кунидир

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Эрон ислом жумҳурияти армияси кунига”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      18 апрел Эрон ислом жумҳурияти армияси кунидир. Эрон ислом жумҳурияти хавфсизликни таъминлашдаги ўзининг стратегик принциплари доирасида превентив кучлар ва мудофаага шай ҳолатда туришни таъкидлаш билан ҳар доим жаҳонда тинчлик ва осойишталик бўлишини истайди ҳамда минтақадаги ҳарбий стратегия хавфсизликни таъминлаш ва мустаҳкам барқарорликни ўрнатиш шунингдек ўзаро ишончнинг шаклланишини ёқлаб келади. Ушбу йўналишда, Эрон ислом жумҳурияти Ироқ ва Эрон ўртасида бўлиб ўтган мажбурий жанг даврида Эронни тажовузкор ҳужумдан мудофаа қилишда таъсирли рол ўйнади. Бугун ҳам Эрон ислом жумҳуриятининг чегара ҳудудларини қудратли бўлиб ҳимоя қилиши учун бор куч имкониятини ишга солиб тайёргарлик кўради. Лекин Америка Эроннинг мудофаа ва превентив қудратини, минтақа хавфсизлиги учун таҳдид деб иддао қилади. Ушбу баҳоналар ва иддаолар эса, Америка ва Англия расмийларининг минтақага янада кўпроқ сафар қилишларига туртки беради.

    АҚШ Эроннинг ракета мудофаа дастурларидан хавотирланишга қаратилган иддаоларни муҳокама қилади. Ваҳоланки, Американинг ўзи айни пайтда минтақада ракета ҳужумларининг имкониятларини ва потенциалини синаб кўриш мақсадида монёврлар ўтказмоқда. Бундан бир қанча вақт олдин, Вашингтон пост рўзномаси Пентагоннинг Саудия арабистонига 60 миллиард доллар қиймати тенг бўлган қурол-яроқ сотишга доир шартномани тузишдан ташқари, ушбу мамлакат расмийлари билан Саудия арабистонининг ракета тизимини ўнлаб миллиард доллар маблағ ҳисобига жиҳозлаш юзасидан музокара ўтказаётганини фош этди. Америка сиёсатчиларининг Эронни таҳдид дея даво қилаётган сиёсатлари, шу кунга қадар давом этиб келмоқда. Ушбу ғаламизликка қаратилган ҳаракатларнинг бир қисми АҚШнинг ташқи сиёсат идоралари томонидан амалга оширилса, қолган қисми эса Америка конгресси томонидан уюштирилади. Эрон ислом жумҳурияти ушбу таҳдидлар кўламини эътиборга олиб ва мудофаага қаратилган заруриятлар ва устуворликларни инобатга олиб, ўзининг мудофаа стратегиясини превентив қудратни янада оширишга асослаб тартибга келтиради. Ушбу стратегия минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини янада мустаҳкамлаш йўлида ва минтақада ҳар қандай тажовузкорлар томонидан эҳтимолий можаролар ва тажовузларни олдини олишга қаратилган.

      Эрон минтақа тинчлик ва хавфсизликни таминлаш учун интеграция тамойилларига ёндашишини юқори даражадаги доирларда кўп маротаба маълум қилиб келган. Шулардан келиб чиқиб, Эроннинг мудофаа қудрати минтақа учун нафақат таҳдид эмас, балки минтақа ҳамкорликлари ва алоқалари учун керакли бўлган умумий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамалаш учун хизмат қилади. Америка охирги йигирма йил мобайнида хавфсизлик мавзусидан ва минтақада ўзи ташкил этган террорчилик гуруҳларига қарши кураш олиб бориш воситаларидан унумли фойдаланиш билан халқаро ва минтақадаги ҳодисаларни ўз манфаатлари йўлида ўзгартиришга ҳаракат қилиб келади. АҚШ ушбу йўналишда кўплаб агрессив ҳужумларни амалга оширди. Америка дунёнинг 136 мамлакатида ўзининг ҳарбий базаларини барпо этиш билан, ҳарбий ҳаракатларга доир чораларни қўллайди. Ушбу ҳарбий ҳаракатлар 2001 йил 11 сентябрда Нью Йоркдаги жаҳон савдо марказини ўз ичига олган иккита катта бинога қаратилган террорчилик ҳужумига жавоб қайтариш баҳонаси билан 2001 ва 2003 йилларда Афғонистон ва Ироқ юртларини тўғридан-тўғри ишғол этиш билан янада ошкора тарзда намоён бўлди.

     Америка томонидан кўрилган ушбу чоралар шуни кўрсатдики, АҚШ минтақа мамлакатларида ўзининг нуфузини ҳарбий аралашувлар орқали янада оширишга уринади. Бу ишларнинг охирги намунаси эса, Американинг Сурияга қилган ракета ҳужуми бўлади. АҚШнинг бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашувига қаратилган сиёсатлари оқибатида, минтақа юртларида бўҳрон ва урушлар ҳамда нотинчликлар юзага келди. Бундай ҳаракатлар ортидан минтақа мамлакатлари учун кўплаб сарф харажатлар ва талафотларни келтириб чиқарди. Американинг ушбу сиёсатлари Эрон дипломатияси нуқтаи назари билан инкор этилади. Эрон ислом жумҳурияти зўравонлик ва яккаҳукмронлик ҳаракатларига қарши бўлиб, минтақа мамлакатларини бегона кучларнинг аралашувисиз принципига таяниб, минтақадаги масалаларни ҳал этишда ўзаро иштирок этиб ва минтақавий ҳал этиш йўлларига асосланиб ҳамкорлик қилишга тарғиб қилишни таъкидлайди. Лекин америкалик сиёсатчилар Эронни минтақа мамлакатларининг ишларига аралашишда айблайди ва ушбу иддаолар Яманда вайроналар келтириб чиқарадиган урушни бошлаган Саудия арабистони сингари давлатлар томонидан ҳам такрорланади. Бундан кўзланган мақсад эса, Эроннинг минтақадаги ролини заифлаштириш бўлади.

       Америка ушбу мақсадни Исломий инқилоб ғалабасининг дастлабки даврида ҳам Эронга қарши тажовузкор жангда Саддамни ҳимоя қилиш билан, Эрон ислом жумҳуриятини тиз чўктиришни кўзлаган эди. Ироқнинг Эронга қарши жангни бошлашининг сабабларини ўрганиб чиқиш натижалари шуни кўрсатмоқда, ушбу тажовузкор урушни шаклланишида уч мақсад кўзда тутилган ва муҳим аҳамият касб этган. Биринчи мақсад, Эрон ислом жумҳуриятининг тизимини бевосита уруш йўли билан барбод қилиш эди. Америка ушбу мақсадни амалга ошириш учун жиддий ҳаракат қилди. Иккинчи мақсад эса, минтақадаги ҳарбий мувозанатни издан чиқариш ва ўзгартириш бўлган. Эроннинг роли исломий инқилоб ғалабасидан олдин Американинг минтақадаги манфаатларини сақлаб қолиш доирасидаги режага асосан тузилган эди. Аммо Эрон Исломий инқилоб ғалабасидан кейин ушбу мувозанат ўзгарди. Саддам режими эса АҚШнинг ташвиқоти билан Эрон ислом жумҳуриятини барҳам бериб, минтақада Эрон ҳарбий қудратининг ўрнини эгаллашга умид қилган эди. Эронга қарши мажбурий жангдан кўзланган учинчи мақсад эса, минтақа юртлари учун исломий инқилобнинг намуна бўлишини олдини олиш бўлган. Ушбу жангда шиа мусулмонларини ўлдириш ҳалол ҳисобланишига қаратилган теория ва Эрондан қўрқиш лойиҳаси ҳам амалга ошган. Дарҳақиқат, Америка ўтган 38 йил мобайнида барча вариантларни ва воситаларни ишга солиб минтақадаги режимларнинг бевосита ёки билвосита ёрдами билан, Эрон халқини тиз чўктиришни орзу қилар эди. Бироқ, ушбу ҳатти-ҳаракатларнинг биронтаси ҳам Эроннинг позициясини уларнинг фойдасига ўзгартира олмади.  

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ