Исроиллик таҳлилчилар: ҲАМАС Ғазода куч манбаи бўлиб қолмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97962-Исроиллик_таҳлилчилар_ҲАМАС_Ғазода_куч_манбаи_бўлиб_қолмоқда
Сионистик режим таҳлилчилари оташкесимдан кейин ҲАМАС хавфсизлик кучларининг Ғазо кўчаларига жойлаштирилиши ҳаракатининг минтақадаги ташкилот ва ҳокимият сифатида барқарорлигидан далолат сифатида баҳолашмоқда.
(last modified 2025-10-12T15:10:26+00:00 )
октябр 12, 2025 20:10 Asia/Tashkent
  • Исроиллик таҳлилчилар: ҲАМАС Ғазода куч манбаи бўлиб қолмоқда
    Исроиллик таҳлилчилар: ҲАМАС Ғазода куч манбаи бўлиб қолмоқда

Сионистик режим таҳлилчилари оташкесимдан кейин ҲАМАС хавфсизлик кучларининг Ғазо кўчаларига жойлаштирилиши ҳаракатининг минтақадаги ташкилот ва ҳокимият сифатида барқарорлигидан далолат сифатида баҳолашмоқда.

Сионистик режим таҳлилчилари Ғазо секторига қарши уруш мақсадари барбод бўлганини тасдиқлаган ҳолда, Фаластин Исломий ҳаракати -ҲАМАС ташкилоти ва ҳокимият сифатида бардавом бўлганини ва барқарорлигини танолди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишча, “Эдиот Аҳаранот" сионистик режим газетаси эксперти Ави Исхаров Исроил режимининг 12-канали телевиденияси билан суҳбатида деди: Исроил вазирлар маҳкамасининг биринчи рақамли мақсади, яъни ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо бўлгасидаги  ҳокимияти ва ҳукмронлигини ағдариш, амалга ошмади ва ҳаракат Ғазо бўлгасидаги ҳокимият бўлиб қолмоқда.  Бу сионист таҳлилчиси ўз сўзларида оташкесим соясида ҲАМАС кучлари қуроллари билан кўчага чиқди.ҲАМАС куч манбаи сифатидаги мавқеини сақлаб қолди ва биз бугун яшаётан ҳақиқат шу. Айни пайтда сионистик режим таҳлилчиси ва ёзувчиси   Xaim Levinson деди: ҲАМАС ташкилот сифатида сақланиб қолган ва бу исботланган ҳақиқат. Бу ташкилот урушнинг бошидан охиригача мунтазам қўшинлар билан тузилган бўлиб қолди ва икки оғир йил давомида қулаб тушмади. Исроиллик ҳарбий таҳлилчи генерал Исаак Брик ҳам Исроил режимининг I24 тармоғига берган интервюсида Исроил армияси ҲАМАСни енга олмади. Биз дунёни йўқотдик ва биз Исроилнинг атрофимизда кучайиб бораётган таҳдидларга қарши туриш қобилиятини йўқотамиз. Уруш тугади ва ҲАМАС қуроллсизланмади.

Шу муносабат билан сионистик режим журналисти ва таҳлилчиси Дорон Кадош бу режимнинг Эй 24 билан суҳбатида:уруш Ғазодаги ҲАМАСни ҳақиқий қуролсизлантиришсиздан якунланди. ҲАМАС ўз раҳбариятига эга фаол ташкилот бўлиб  қолди ва ҲАМАС ҳаракати Ғазо устидан назоратни давом эттиради, де изоҳлади У шунингдек ҲАМАС ҳаракати Ғазо сектори томонидан ўз ўрнини босадиган кучларсиз назоратни тиклади, деб қўшимча қилди.