АҚШдаги Вал-Стритдаги тарихий қулаши/ Трамп давридаги энг катта пасайиш
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97954-АҚШдаги_Вал_Стритдаги_тарихий_қулаши_Трамп_давридаги_энг_катта_пасайиш
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Хитой етакчисм билан учрашувини бекор қилиши ва божларни ошириш таҳдиди унинг даврида АҚШ бозорларида энг катта пасайиш бўлди.
(last modified 2025-10-13T12:01:08+00:00 )
октябр 11, 2025 18:50 Asia/Tashkent
  • АҚШдаги Вал-Стритдаги тарихий қулаши/ Трамп давридаги энг катта пасайиш
    АҚШдаги Вал-Стритдаги тарихий қулаши/ Трамп давридаги энг катта пасайиш

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Хитой етакчисм билан учрашувини бекор қилиши ва божларни ошириш таҳдиди унинг даврида АҚШ бозорларида энг катта пасайиш бўлди.

АҚШ бозорлари кучли пасайиш натижасида ҳафтадаги барча ютуқларни йқўотли. Бу тарихий куз, Трамп президентлигидан бери энг катта пасайиш. Трампнинг Хитой президенти билан учрашувини бекор қилгани ва божларни оммавий равишда ошириш таҳдиди ортидан юз берди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича. Валстритнинг асосий индекслари жума куни апрел ойидан бери энг кескин пасайиш билан ёпилди ва ҳафтанинг барча даромадларни йўқ қилди. Бу пасайиш АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо зиддиятларнинг кучайиши билан юз берди.  Dow Jones Industrial Average деярли 900 пунктга (2,4%) тушиб кетди. Насдақ кўрсаткичи 3,5 фоиздан кўпрроқ,  S&P 500 эса 2,5 фоизга тушди Хитой томонидан монополияга қарши текширув бошланганидан кейин  Qualcomm акциялари тахминан 7 фоизга тушиб кетди.

Трамп ҳам “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги постида Хитой етакчиси Си Цзинпин билан APEC саммити доирасидаги режалаштирилган учрашувни мавжуд вазият туфайли бекор қилганини маълум қилди. Бундан ташқари бу кўриб чиқилаётган вариантлардан бири сифатида АҚШга импорт қилинадиган Хитой маҳсулотларига тарифларнинг "катта кўтарилиши"ни эълон қилди. Бу сўзлар дунёнинг икки йирик иқтисодиёти ўртасидаги савдо урушниннг қайта авж олиши, бозорларга таъсир қилиши ҳақидаги хавотирларни кучайтирди.

Бошқа бир хабарга кўра, АҚШнинг Хитой кемаларига тарифлар жорий этиш қарорига жавобан Пекин 14-октябран бери АҚШ кемаларига " махсус порт санкциялари" жорий этишини маълум қилди.