Муҳаммад Жавод Зариф Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашди
(last modified Wed, 19 Apr 2017 12:35:39 GMT )
апрел 19, 2017 17:35 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Жавод Зариф Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашди
    Муҳаммад Жавод Зариф Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун чоршанба куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашди

Эрон ташқи ишлар вазири Қирғизистон президенти билан Бишкекда учрашди ва икки томоннинг турли соҳаларидаги алоқаларини ва ҳамкорликларини янада кенгайтириш ҳақида суҳбат ўтказди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун чоршанба куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашган чоғида икки томонлама муносабатлар хусусида ва икки тарафни қизиқтирган масалалар юзасидан суҳбат қилди ҳамда ҳамкорликларни янада кенгайтириш мақсадида икки томонлама келишувлардан унумли фойдаланишни таъкидлади. Муҳаммад Жавод Зариф Ўрта Осиё ва Кафказ минтақаларига қилган ўзининг навбатдаги сафари давомида кеча сешанба куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига ташриф буюрган эди. Бугун чоршанба куни эса, Эрон ва Қирғизистоннинг иқтисодий қўшма анжуманида қатнашди ва шундай таъкидладики, Эрон Қирғизистон билан алоқаларида ҳеч қандай тўсиқни билмайди ва барча соҳаларда Қирғизистон билан ҳамкорликларни янада кенгайтиришга тайёрдир. Шунингдек Эрон ташқи ишлар вазири Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдулдаев билан учрашди ва у билан қўшма ахборот конференцияси ўтказди. 

Ёрлиқ