Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эронда ўтказиладиган президент сайловига қизғин тайёргарлик кўришни истади
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон ислом жумҳуриятида ўтказиладиган президент сайловига қизғин тайёргарлик кўриш ҳақидаги истаклари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Эронда ўтказиладиган президент сайловига қизғин тайёргарлик кўриш ҳақидаги истаклари”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари кеча чоршанба куни қуруқликдаги кучлар ва армияси куни муносабати билан Эрон армиясининг тўртликдан иборат бўлган қуролли кучлари бўлинмаларининг командирлари ва қўмондонлари билан учрашган чоғларида душман қаршисида қатъиятлик билан туришни таъкидлаш билан бирга, олдинда турган сайловнинг муҳим жиҳатларига ҳам алоҳида ишора қилиб ўтдилар ва ушбу сайловни исломий тизимнинг дахлсизлигида ҳал этувчи ролга эга деб баҳо бердилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари ушбу учрашувда жорий йилнинг 19 май кунида Эрон ислом жумҳурияти президенти сайловининг ўтказилишига ишора қилдилар ва Исломий жумҳурият тизимидаги сайловни исломий халқчиллик рамзи ва иззат, ифтихор, қудрат ва фахр манбаси дея атадилар ҳамда шундай таъкидлаб ўтдиларки ҳалқ, масъуллар ва номзодлар сайловни қадрлашлари керак ва қизғин, завқли, ҳаққоний ва хавфсиз сайлов ўтказиш учун шароит яратишлари лозим. Эронда бир ойдан сўнг 12-давлат учун президент сайлови ўтказилади. Айни пайтда сайловга қаратилган ҳаракатларнинг қизғин кетиши ва шодлик Эрон жамиятида ва сиёсий диорада очиқ-ойдин намоён бўлиб турибди.
Ҳаққоний ва шукуҳли сайлов ўтказиш Исломий жумҳурият тизимининг қонунийлиги ва мақбул бўлишини кўрсатадиган сиёсий кўламдан ташқари бошқа қудратлар ёнида қудратнинг бир қисми сифатида, Эроннинг превентив имкониятини ва куч-қудратини душман олдида янада оширади. Сайлов мамлакат сиёсий саҳнасида халқнинг ҳаққоний ва ошкора иштирок этиш жойи ҳисобланади. Одамларнинг шу каби сиёсий майдонларда қизғин иштирок этиши ҳамда ўзларининг ва исломий тизим тақдирини ҳал этишда муҳим ролга эга эканликлари, зўравон қудратлар қаршисида қатъиятлик кўрсатиш учун мустаҳкам асос бўлади. Ушбу сайлов халқнинг Эрон ислом жумҳурияти тизимига бевосита боғланиши ва бирлашувига барча учун намоён бўлади. Эрон президенти сайловида одамларнинг кенг миқёсда иштирок этиши олдинги йиллар сингари, Эрон ислом жумҳурияти тизими учун улкан кўмак ва мадад бўлади. Эронда ўтган сайловлардан келиб чиққан тажрибалар, миллат ва мамлакат қудрати ва ифтихорини ҳамда иззатини маълум қилди, бу эса Исломий демократия модели шаклида яққол намоён бўлди. Ушбу модел доирасида тўғри ва соғлом сайловни ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, бунинг механизми конституцияда ва Эрон ислом жумҳурияти президенти сайловини ўтказиш тўғрисидаги қонунда бунёд этилган.
Эрон ислом жумҳурияти президенти сайлови жараёнида Кузатув кенгашининг назорат қилиш бўйича марказий ҳайъати доирасида ва Ички ишлар вазирлигининг ижроия йўналишида номзодларнинг сайловда иштирок этиши учун расмий қайд этилганидан тортиб, сайловни ўтказиш ва сайловда берилган овозларни санашдаги жараёнидаги турли назоратларнинг мавжудлиги ҳам Эронда сайловнинг ҳаққоний ва тўғри ўтказилишида муҳим аҳамият касб этишини англатади. Бу эса доимо Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг эътиборидан четта қолмаслигини ва таъкидларини намоён этади. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъбири билан айтганда ҳамма одамлар, номзодлар, давлат ва мутахассислар сайловнинг куч-қудратини билишлари керак ва кенг кўламли, қизғин, ҳаққоний, тўғри, соғлом, завқ-шавқ, шодлик ва тинчлик билан сайлов ўтказилиши Эрон ислом жумҳурияти тизими учун улкан захира бўлади ва унга катта иммунитет ва дахлсизлик бағишлайди. Ушбу шароитда душманлар Эрон ислом жумҳурияти сайловини издан чиқаришга ҳаракат қилишади.
Лекин Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари қуролли кучлар қўмондонлари билан учрашганларидаги нутқида таъкидланганидек, ҳар доим ўзининг ҳушёрлигини ва сергаклигини кўрсатган Эрон миллати душманнинг ушбу ҳаракатларига қарши курашади. Эрон халқининг 2009 йилда исломий жумҳурият президенти сайловини ўтказилиши жараёнида инқилобий ва огоҳлик билан ҳаракат қилиши натижасида, Эронда сайлов тизимини барбод қилишга қаратилган душманларнинг айниқса Америка қўшма штатлари ва Англиянинг бузғунчилик ҳаракатларига чек қўйди. Эрон халқи яна бир бор ҳушёрлик ва донолик билан яқинда ўтказиладиган президент сайловида икки муҳим мақсад ва хабарни жаҳонга хусусан исломий жумҳуриятга ёмонликни тилайдиганларга етказишади. Биринчиси шуки, сайлов кунида кенг қамровда қатнашиб ўзларининг қаҳрамонона ҳаракатларини бутун дунёга намойиш этишади. Ҳамма шу кунда салоҳиятли деб билан шахс ҳақида тўғридан-тўғри овоз бериш ва қарор қабул қилиш билан уни тасдиқлайди. Умумий қилиб айтганда, мамлакатнинг асосий бўғинини одамларнинг ўзлари тайинлайди. Иккинчиси шундаки, халқнинг қонуний сайловда кенг кўламда ва қизғин иштирок этиши Эрон ислом жумҳурияти тизимининг мақбул эканлигини жаҳонга кўрсатишади ва душманнинг мувозанатни издан чиқаришга қартилган ҳаракатларини барҳам беришда муҳим ролга эга эканлигини яна бир бор намоён этишади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.