Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i17424-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Халқ сайловда фаол қатнашиб, Эрон қудратини кўрсатади
(last modified 2023-08-17T09:53:31+00:00 )
апрел 21, 2017 16:31 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Халқ сайловда фаол қатнашиб, Эрон қудратини кўрсатади

Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби Оятуллоҳ Муҳаммадали Муваҳҳидий Кирмоний бугунги хутбаларда халқ сайловларнинг нозик масалаларига эътибор қаратишлари лозимлигига ишора этиб, Эрон халқи ушбу сайловларда фаол қатнашиб, Эрон Ислом тузуми халқнинг кенг қўллаб- қувватлашларидан баҳраманд эканлигини кўрсатишини таъкидлади.

Имом хатиб президентлик сайловларда номзод бўлганларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини назарда тутган ҳолда халқ овоз беришиши лозимлигини тавсия этди.

Оятуллоҳ Муваҳҳидий Кирмоний 2009 йилги сайловларда бўлган фитналарга ҳам ишора этиб, Кузатув  кенгашининг  овозлар сонини эълон қилишини кутмаслик,  исломга душманлик  эканини баён этди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби Американинг кейинги ҳужумлари ва  жиноятларига ишора этиб, ушбу таҳдидлар қаршисида мамлакат мудофаа қудратини оширишни ҳам таъкидлади.