Эрон илм фан вазири: Эрон илмий юксалиш жиҳатидан жаҳоннинг биринчи мамлакати ҳисобланади
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Муҳаммад Фарҳодий бугун шанба куни Эроннинг ғарбидаги Ҳамадон Буали Синойи Университетининг илмий конференцияси марказининг ижроия амалиётининг бошланишида нутқ қилди
Эрон илм, фан ва тадқиқот вазирига кўра, охирги статистика маълумотларига асосан Эрон илмий юксалиш жиҳатидан жаҳоннинг биринчи мамлакати ҳисобланади. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Муҳаммад Фарҳодий бугун шанба куни Эроннинг ғарбидаги Ҳамадон Буали Синойи Университетининг илмий конференцияси марказининг ижроия амалиётининг бошланишида шундай айтдики, Эрон илмий ўсишда ўзаро алоқага эга бўлган 25 мамлакат билан илмий жиҳатдан 14 фоизга олдинда кетмоқда. Унинг қўшимча қилишича, Эрондан кейинги ўринларни Россия ва Хитой эгаллаган. Муҳаммад Фарҳодийга кўра, бошқа илмий соҳаларда жумладан инновацияда ҳам Эрон 113 ўриндан 78 ўринга етиб олди. Шунингдек, минтақа ва жаҳонда биринчи ўринни эгаллаган. Бундан олдин Эрон илм, фан ва тадқиқот вазирининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Ҳусайн Солор Омелий ҳам Эрон Олий ўқув юртларининг Жаҳон илмий марказлари билан илмий ҳамкорликларининг кенгайиб бораётгани ҳақида хабар берган эди.