Ишғол қилинган ҳудудлардаги дўзахга ўхшаган ёнғинлардан сўнгги хабарлар
(last modified Thu, 01 May 2025 12:46:41 GMT )
май 01, 2025 17:46 Asia/Tashkent
  • Ишғол қилинган ҳудудлардаги дўзахга ўхшаган ёнғинлардан сўнгги хабарлар
    Ишғол қилинган ҳудудлардаги дўзахга ўхшаган ёнғинлардан сўнгги хабарлар

Исроил режими босиб олинган Қуддус ғарбида содир бўлган катта ёнғин ортидан фавқулодда ҳолат эълон қилишга мажбур бўлди.

Босиб олинган ерларда давом этаётган шиддати ва давом этаётган ёнғинлар ортидан сионистик режими 10 мингдан ортиқ аҳолини эвакуация қилишга ва тўққизта аҳоли пунктини бутунлай кўчиришга мажбур бўлди. .Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  ҳозиргача 23 нафар сиоинст яраланган. Сионистлар кучли иссиқлик ва кучли шамол туфайли оловни назорат қилишда жиддий муаммоларга дуч келишмоқда. Сиониистик режим манбаларига кўра, олов ҳар лаҳза тобора кўпроқ тарқаламоқда ва бу режим уни назорат қила олмаяпти.

Исроил режими телевидениясининг 12 каналига кўра бу режим армияси танкларига олов яқинлашмоқда. Исроил режиим ОАВлари ҳам ҳудуддаги темир йўл тармоғига яқинлашаётган ёнғин туфайли Ашдоддаги поездлар ҳаракати тўхтатилганини маълум қилди.

Сионистик режим энди юқори даражадаги фавқулодда ҳолат эълон қилган ҳолда, босиб олинган ҳудудлардаги барча ёнғин ўчириш гуруҳлари учун умумий сафарбарлик буйруғини чиқаради. Баъзи сиоинстик режим ОАВАлари Шаббакдаги /Исроил режимиички хавфсизлик агентлиги/ манбаларига таяниб, Қуддусдаги ёнғин қасддан содир этилган бўлиб, ҳозиргача ёнғинга алоқадорликда айбланиб, 3 киши ҳибсга олинган деб хабар берди.

Сўнгги бир неча соат ичида Исроил режими ТИВ раҳбари Гидеон Саар ҳам ёнғинларга қарши курашда шошилинч ёрдам олиш ҳаракатлари доирасида бир қанча мамлакатлар, жумладан Англия, Франция, Чехия, Швеция, Арентина, Испания, Шимолий македония ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди.