Терроризмга қарши кураш учун Эрон ва Покистон ҳамкорликларини кучайтирилиши таъкидланмоқда
Эрон ислом жумҳурияти парламенти раиси терроризмга қарши кураш олиб бориш учун Теҳрон ва Исломобод давлатлари ҳамкорликларини янада кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Кеча Эрон парламенти раиси Али Лорижоний Теҳрон шаҳрида Покистон парламенти миллий мажлиси раиси Сардор Айёз Содиқ билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида Исломобод давлати минтақа тинчлиги ва барқарорлигини янда мустаҳкамланишида муҳим ролга эгадир, шу сабабдан бугунги учрашувда минтақада изчил хавфсизликка тегишли масалалар муҳокама қилинди деб қўшимча қилди.
Лорижоний ўз сўзларида Теҳрон ва Исломобод давлатлари минтақа муаммоларига ечим топиш учун ўзаро тушуниш ва ҳамкорликларини кенгайтириш мақсадида кўптомонлама алоқаларни кенгайтиришга қизиқиш билдиришмоқда деб айтди.
Покистон парламенти миллий мажлиси раиси Сардор Айёз Содиқ жума куни бу мамлакатнинг олий мартабали делегацияси бошчилигида Теҳронга келганди.