Қосемий Туркиянинг Ироққа қилган ҳаво тажовузини кескин қоралади
Баҳром Қосемий Туркиянинг Ироққа қарата амалга оширган ҳаво ҳужумини кескин қоралаш билан ушбу ҳарбий ҳаракатни Ироқ суверенитетининг ва миллий дахлсизлигининг бузилиши дея атади
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Туркиянинг Ироққа қарата амалга оширган ҳаво ҳужумини кескин қоралаш билан ушбу ҳарбий ҳаракатни Ироқ суверенитетининг ва миллий дахлсизлигининг бузилиши дея атади. Туркия қирувчи самолётлари сешанба куни эрталаб Ироқнинг Найнаво вилоятидаги Санжор шаҳридаги минтақани Туркия Курдистон ишчилар партияси кучларининг позицияси мавжуд эканлиги баҳонаси билан бомбардимон қилди. Натижада эса бир қанча инсонлар ҳаётдан кўз юмди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий Туркиянинг Ироқдаги Санжор шаҳрига қилган ҳаво тажовузига кескин муносабат билдириб Ироқ давлатининг ушбу борадаги позициясини ҳимоя қилди. Баҳром Қосемийга кўра, мамлакатларининг миллий ҳокимиятини ва суверенитетини бузиш ҳар қандай сабаб ва мақсадлар бўлишига қармай, халқаро қонун-қоидалар ва мезонларни поймол қилиш ҳисобланади ва минтақада беқарорликни янада кучайтиришга ва давом эттиришга туртки беради.