Исломий мамлакатлар оила ва хотин-қизлар масалалари бӯйича вазирлари учрашуви
Ҳамкоримиз Рахшона Зуҳурова меҳмонларнинг бири, Индонезия давлати аёллар ҳуқуқлари бӯйича Вазирлиги ходими хоним Индан билан суҳбатлашди.
Маълумки 2017 йили Эрон Ислом Жумҳурияти муқаддас Машҳад шаҳри Ислом оламининг маданий пойтахти сифатида танланди. Бу муносабат билан Эрон ислом Жумҳурияти маънавий пойтахти Машҳад шаҳрининг, “Порс” меҳмонхонасида исломий мамлакатлар оила ва хотин-қизлар масалалари бӯйича вазирлари учрашуви бӯлиб ӯтмоқда.
Ҳамкоримиз Рахшона Зуҳурова меҳмонларнинг бири, Индонезия давлати аёллар ҳуқуқлари бӯйича Вазирлиги ходими хоним Индан билан суҳбатлашди.
Қуйида ана шу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Хоним Индан фикрларининг қисқача шарҳи:
"Бу жуда ҳам муҳим анужуманлардан бири бӯлиб, унда исломий давлатлар намояндалари биргалашиб, аёллар ҳуқуқларини, махсусан оила манфаатларини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни кӯриб чиқишади. Бундай чора-тадбирлар аёлларнинг ӯз ҳуқуқларидан хабардор бӯлишлари, имкониятлардан тӯғри равишда фойдалана олишлари учун кӯмак беради. Аёллар ва оила масаласи жуда муҳим бир масаладир. Чунки оила бизнинг ҳаётимизда олий бир қадрият саналади".