Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари: куфр дунёси исломий ўзликни нобуд қилишга уринмоқда
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Қуръони каримнинг " Худога иймон келтириш, золим - тоғутларга қарши чиқишга асосланган принсиплари доирасида амал қилиш ҳамда Қуръон моҳиятидан огоҳ бўлишни, исломий уммат обру- эътиборини оширишнинг ягона йўли эканлигига ишора қилиб, дедилар: бугунги кунда куфр дунёси турли минтақаларда исломий ўзликка зарба бериш ва уни нобуд қилишга уриниб келмоқда.
Бугун Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари дунёнинг 83 исломий мамлакатининг Қуръон ҳофизлари, қорийлари ва исломий уламолари иштирокида ўтказилган Халқаро Қуръон мусобақасининг 34 босқичида исломий ўзлик ислом душманларининг дахолати ва нуфузи йўлига монеа яратмоқда деб айтдилар
Ул Зот шунингдек қуйидагича таъкидладилар: Қуръон маърифатлари исломий умматни нажот бериб, улар учун қудратли, ифтихорли ва шон- шарафли ҳаётни армуғон этади, исломий маърифат ислом мамлакатлари жомеаларида энг муҳим, ёрқин ва доимий мавзўга айлантирилиши керак.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек, Ғарб давлатларининг маданий, иқтисодий ва сиёсий нуфузи ва ҳужумини ислом олами ва исломий умматнинг энг асосий муаммосига айланнанлигини таъкидлаб, бугунги кунда аксар исломий мамлакатлар исломий ўзликка эга эмаслар, душманлар эса бу мамлакатлар ички ишларида осонлик билан дахолат қилиб, уларнинг маданияти, иймон эътиқоди , иқтисодий ва сиёсат соҳаларига салбий таъсирини ўтказишмоқда, бундан ташқари мусулмонлар ўртасида низо, фитна ва уруш солишни давом эттиришмоқда деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ўз сўзларида Қуръони каримдан узоқлашиш, душманларни мусулмонлардан ўз манфаатига суистеъмол қилиши, иймонсизликни кенгайиши ҳамда душманга қарам бўлишга замин яратишига сабаб бўлади деб қайд этдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек Қуръони каримдан узоқлашгани туфайли айрим исломий давлатлар ва мамлакатлар АҚШ ва сионистик режимнинг фитналарига гирифтор бўлиб қолишган. Қуръон ва исломий ўзликка яқинлашиш бундай муаммоларга еим топиш ва душманларнинг барча фитналарини чипакка чиқариш заминасини муҳайё этади деб аниқлик киритдилар