Жаҳонгирий: эронлик чегарачиларни шаҳид қилган террористларни қаттиқ жазо кутмоқда
(last modified Thu, 27 Apr 2017 14:15:10 GMT )
апрел 27, 2017 19:15 Asia/Tashkent
  • Жаҳонгирий
    Жаҳонгирий

Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи муовини Эрон жануби шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятида жойлашган Миржова минтақасида бузғунчи ва террорчи гуруҳлар томонидан уюштирилган ваҳшиёна ҳужумни кескин қоралаб, уни нафратланарли ва ноинсоний жиноят деб баҳолади.

Айтиш керакки бу ҳужумда 10 нафар эронлик чегарачилар шаҳид бўлди.

Бугун Эрон президентининг биринчи муовини Исҳоқ Жаҳонгирий  Миржова минтақасида шаҳид бўлган 10 нафар эронлик чегарачилар аҳли- оилаларига йўллаган  ҳамдардлик мурожаатида,  душманга қарам бўлган ва ўз ватанини сотган барча террористлар инсониятга қарши ва хиёнатга асосланган бундай жиноятлари Эрон ислом жумҳуриятини терроризмга қарши кураш олиб боришига заррачадек халал етказмайдиганлигини била олишлари керак. Шубҳасиз бу жиноят омиллари ёвуз амаллари учун қаттиқ жазоланилади деб қўшимча қилди.

Жаҳонгирий ўз сўзларида  ҳаққатан ҳам Эрон халқи  ўз ватандошларининг хавфсизлиги ва ўз ватани тинчлигини сақлаш учун ўз жонини дариғ тутмаган шижо чегарачилари билан фахланадилар деб айтди.

Айтиш керакки кеча Покистон билан Эрон чегара минтақасида террорчи гуруҳ ҳужумида  10 нафар эронлик чегарачи шаҳид бўлди.

Ёрлиқ