Руҳоний: Навбатдаги урушлардан кўзланган мақсад Ислом дунёсининг бирлигига зарба беришдир
-
Руҳоний: Навбатдаги урушлардан кўзланган мақсад Ислом дунёсининг бирлигига зарба беришдир
Ҳасан Руҳоний пайшанба куни кечаси Покистон чегарасида шаҳид бўлган Эрон чегарачилари ортидан, Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шарифга мурожаатнома йўллади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Покистон бош вазирига йўллаган мурожаатида шундай таъкидладики, айрим мамлакатлар ўзларининг навбатдаги жанглари билан Ислом дунёсининг бирлигини парчалаш мақсадида саъй-ҳаракат қилишади ва террорчилик ҳаракатлари, зўравонлик ва нотинчлик келтириб чиқариш билан ҳамда минтақа одамларининг тараққиий этиб юксалиши ўрнига уларни фақир ва ночор ҳолда қолишларини исташади. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний пайшанба куни кечаси Покистон чегарасида шаҳид бўлган Эрон чегарачилари ортидан, Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шарифга мурожаатнома йўллаб, шундай баён этдики, Покистон расмийларининг ваъдаларига қарамай Покистон томонидан Эрон ислом жумҳуриятига қарата қароқчилик ва террорчи гуруҳларининг ҳужумлари қайта қайта такрорланмоқда. Ҳасан Руҳонийнинг таъкидлашича, икки юртнинг сарҳадлари тарих давомида тинч ва хавфсиз бўлган. Эрон Покистоннинг гуллаб яшнашини ва ривожланишини ҳамда барқарор ва тинч бўлишини ўзининг икки томонлама алоқаларидаги кун тартибининг асосий қисми деб қабул қилган. Эрон президентининг қўшимча қилишича, Эрон юрти ҳеч қачон ўзининг қўшнилари томонидан жумладан Покистон томонидан суиистеъмол қилинмаган. Аммо афсуски зарурий ва лозим чоралар кўрилмаганлиги боис, Эрон ислом жумҳурияти чегарчиларининг ўлдирилишига ва талафот кўришига олиб келди.