Эрон президенти сайлови номзодлари ўзларининг сайловолди ташвиқотларини давом эттиришмоқда
-
Эрон президенти сайлови номзодлари ўзларининг сайловолди ташвиқотларини давом эттиришмоқда
Эрон президенти сайловининг номзодлари ўзларининг сайловолди тарғибот-ташвиқот ва стратегияларига оид дастурларини мамлакат сайлов марказига тақдим этишди
Эрон ислом жумҳурияти президенти сайловининг номзодлари ўзларининг сайловолди тарғибот-ташвиқот ва стратегияларига оид дастурларини мамлакат сайлов марказига тақдим этишди. Эрон ислом жумҳурияти 12- давлати учун президент сайловига кўрсатилган номзод Саййид Иброҳим Раисий Содат якшанба куни Эрон телеканалларининг бирида чиқиш қилиб ўзининг дастурини баён қилди. Унинг давлат дастурларига асосан, мамлакатда йил давомида бир миллион иш жойи яратилади. Унинг қўшимча қилишича, ушбу ишни амалга ошириш билан қишлоқ хўжалиги, саноат ва кон соҳасида сезиларли ўсишни ва юксалишни ҳаётга тадбиқ этиш мумкин. Эрон ислом жумҳурияти президент сайловига кўрсатилган яна бир номзод Муҳаммад Боқер Қолибов ҳам якшанба куни Эрон телерадиокомпанияси билан қилган суҳбатида ишлаб чиқарувчилар ва завод ҳамда фабрикаларни ҳимоя қилишни таъкидлади. Унга кўра, хавфсизлик, сармоя келтиради, аммо даллолларни олдини олиш учун қатъий чоралар кўриш керак. Шунингдек, Эрон президенти сайловининг яна бир номзоди Мустафо Оғо Мирсалим ҳам кеча якшанба кунги мухбирлар олдидаги чиқишида ўз нутқини маъиший турмуш тарзини кўтаришга бағишлади ва давлат томонидан ўрнатилган чекловларни бекор қилишни қайд этди. Эрон ислом жумҳурияти 12-давлати учун президент сайлови шу йилнинг 19 май кунида ўтказилади.