Эрон мудофаа вазири: Эрон ракета экспорт қилиш потенсиалига эгадир
Эрон мудофаа вазирии Ҳусейн Деҳқон Эрон ислом жумҳурияти ички ҳарбий кучларини ҳарбий тажҳизотлар билан таъминлашига қўшимча, ишлаб чиқарадиган ракеталарини бошқа мамлакатларга экспорт этиш имкониятига эгадир деб айтди.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, генерал Ҳусейн Деҳқон сўзлаган нутқида деди: бугунги кунда Эрон ислом жумҳурияти ракета соҳасида муносиб қудрат ва имкониятга эгадир, бунга илова ишлаб чиқарадиган ракеталари ҳар қандай масофани нишонга олиш имконияти ва потенсиалга эга бўлиб, мудофаа тармоғидаги ютуқлари превентив мақсадга қаратилган деб қўшимча қилди.
Эрон мудофаа вазири шунингдек Эронда ишлаб чиқариладиган ҳарбий- техника тажҳизотларининг нархи ва сифатини яхши эканлиги, Эронга нисбатан Ғарб давлатларининг золимона санкциялари билан бир пайтда, Теҳрон давлати ҳарбий -техника тажҳизотларини ҳатто дунёнинг буюк мамлакатларига ҳам экспорт этишга қодир бўлганини таъкидлаб ўтди.