май 03, 2017 18:32 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири ва Покистон бош вазири икки мамлакат чегарасида юз берган террорчилик ҳаракатлари хусусида суҳбат ўтказди
    Эрон ташқи ишлар вазири ва Покистон бош вазири икки мамлакат чегарасида юз берган террорчилик ҳаракатлари хусусида суҳбат ўтказди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун чоршанба куни эрталаб сиёсий, ҳарбий ва хавфсизлик соҳасидаги олий мартабали делегацияга бошчилик қилиб, Исломободга ташриф буюрди

Эрон ташқи ишлар вазири Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф билан Исломободда учрашди ва турли масалалар хусусида айниқса хавфсизлик юзасидан суҳбат ўтказди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун чоршанба куни эрталаб сиёсий, ҳарбий ва хавфсизлик соҳасидаги олий мартабали делегацияга бошчилик қилиб, террорчилик ҳужуми ортидан эронлик чегерачиларнинг шаҳид бўлишига олиб келган Эрон ҳамда Покистон чегарасидаги террорчилик ҳаракатлари ҳақида маслаҳатлашув ўтказиш мақсадида Исломободга ташриф буюрди. Муҳаммад Жавод Зариф Покистон бош вазири билан учрашганидан сўнг, Покистон ички ишлар вазири Чудрий Нисор Алихон билан ҳам учрашди ва террорчилар билан қатъий кураш олиб боришни истади. Эрон ташқи ишлар вазири ушбу учрашувда терроризм билан курашда ва чегара олди муаммоларини ҳал этиш лозимлигини ҳамда террорчилик гуруҳларини жазолаш ва уларни таъқиб этишни алоҳида қайд этиб ўтди. Хусусан Эрон ва Покистон чегарасидаги Миржовеҳ чегарасида содир этилган жиноят омилларини қўлга олиниши ва уларга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилишини таъкидлади. Ушбу чегарада содир этилган террорчилик ҳужуми оқибатида Эрон ислом жумҳуриятининг бир нечта чегарачилари шаҳид бўлишди. Ушбу учрашувда Покистон ички ишлар вазири ҳам эронлик чегарачиларнинг шаҳид бўлганликлари боис, Эрон халқи ва давлатига ҳамдардлик ва таъзия изҳор этди.     

Ёрлиқ