май 04, 2017 11:50 Asia/Tashkent

Эрон президенти сайлови номзодларининг Эрон ислом жумҳурияти барқарорлигига қаратилган тамойиллари ҳақида таъкидлари

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Эрон президенти сайлови номзодларининг Эрон ислом жумҳурияти барқарорлигига қаратилган тамойиллари ҳақида таъкидлари”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Эрон ислом жумҳуриятининг 12-давлати учун президент сайлови номзодларининг шиор ва позициялари сайловолди ташвиқотлари даврида одамларнинг эътиборини ўзига қаратмоқда ва ҳатто уларнинг овоз олишлари ҳам диққатни тортмоқда. Эрон ислом жумҳурияти барқарорлиги ва принципларига оид позицияси конституцияга асосан, сиёсий кўламда шунингдек, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий, мазҳабий ва маданий жиҳатдан ҳам аниқ ва равшан бўлган. Эрон ислом жумҳурияти президент сайловининг номзодларининг муҳим шароитлари ҳамда тизим барқарорлигига доир тамойилларга амал қилиш қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади. Эрон ислом жумҳурияти юртининг танлаган йўлига эргашиш, Эрон ислом жумҳуриятининг асосларига ва мамлакатнинг расмий мазҳабига эътиқод қилиш ва ишонч билдириш, яхши ўтмишга эга бўлиш, омонатдорлик ҳамда тақводор бўлиш Эрон ислом жумҳурияти президент сайловидаги номзодларнинг муҳим шартлари жумласига киради. Эрон конституциясининг 177-моддасидаги тамойиллар ҳам исломий жумҳурият тизими доирасида ва унинг барқарор сиёсатларини ҳаммага очиқ-ойдин қилиб тушунтириб берган.

      Бу ҳақда сиёсий масалалар бўйича эксперт Ҳусайн Кошоний Пур шундай баёнот беради. Минглаб шаҳидларнинг қонидан ҳосил бўлган инқилоб, Эрон миллатини мустабидлар устидан ғалаба қозонишга имкон яратди ва ўз тақдирини ўзи ҳал қиладиган ва тайинлайдиган шароитни ҳозирлади. Ушбу тақдирни белгилаш ва тайинлаш ҳолатининг юзага чиқиши сайловда ўз аксини намоён этади. Бу хусусда Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидлайдики, сайловнинг қудратини билиш керак. Ушбу қадрлаш ҳаммани ўз ичига олади. Жумладан сайловчи ва сайланувчи ҳамда сайловни ўткашизга бириктилган масъуллар ҳам сайловни қадрлашлари лозим. Қадрлаш деганда фақат биз ушбу неъматни қадрига етмамиз дейиш билан бўлмайди. Ҳар ким ўз ўрнида тўғри иш олиб бориши керак, яъни менга сайлов имконияти берилдими, мен сайловдаги танлов ихтиёримда ва якуний хулоса чиқариб овоз беришдан олдин чуқур ва ҳар тарафлама ўйлаб, мамлакат келажаги учун муносиб ҳисса қўшишим лозим деган мулоҳаза юритишим даркор деган қарашларни олдинга мақсад қилиб қўйиш талаб этилади.

      Шунингдек, сайловда ўз номзодини қўйганлар эса ўзларининг сайланишларини хохлашса, ўзларининг сайловолди дастурларига доир чиқишларида жамият учун яхши ва фойдали бўлган ишлар ҳақида берган ваъдаларига амал қилишга қодир бўлган имкониятлари хусусида сўз юритиши мақсадга мувофиқ бўлади. Эрон конституциясининг учинчи бўлими 16-бандига асосан, Исломий жумҳуриятнинг ташқи сиёсатини тартибга солиш Ислом ва Барча мусулмонларга биродарлик муносабатида бўлиш ҳамда Жаҳондаги мазлумларни ҳимоя қилиш меъёрларига мувофиқ бўлиши керак. Эрон конституциясининг иккинчи бўлимида ҳам ҳар қандай зулмни инкор этиш, яккаҳумронлик, адолат ва ҳаққонийлик ҳамда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий истиқлол ва миллий бирлик ҳақида яққол изоҳ бериб ўтилган. Шунингдек, Эрон конституциясининг 152-моддасида ҳам шундай таъкидланганки, Эрон ислом жумҳурияти ҳар қандай кўринишдаги яккаҳукмронлик ва ушбу ҳукмронликни қабул қилмаслик ҳамда истиқлолни барча томонлама ва мамлакатнинг барча ерини ҳамма томонлама сақлаб қолиш, ҳамма мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мустабидлар олдида ҳеч қандай мажбуриятга эга эмаслиги, шунингдек уруш очмаган давлатлар билан тинчлик алоқаларини ўрнатиш каби вазифалар устувор этиб белгиланган. Эрон барча соҳада ва майдонда мустақил мамлакат ҳисобланади.

       Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг 2017 йил 25 апрел кунида Исломий жумҳурият масъуллари ва исломий мамлакатлар элчилари билан учрашганида, Эрон ислом жумҳурияти 12-давлати учун президент сайлови ҳақидаги билдирган баёноти ҳам Эрон конституциясидаги тамойилларини қамраб олган. Исломий инқилоб муаззам раҳбари ушбу учрашувда шундай айтдиларки, Эрон миллатининг сайловда кенг кўламда иштирок этиши Ислом ва Эрон душманларини маюс қилади. Шу билан бирга, муҳтарам номзодлар ўз чиқишларида мамлакат тараққиёти учун ва чигалликларни ечимини топиш учун ваъда беришлари талаб этилади. Президент сайловининг номзодлари Эрон тизимининг барқарор принципларига жиддий эътибор қаратишлари лозим. Исломий жумҳурият президенти бўладиган шахс Эрон ислом жумҳурияти манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади ва ҳар қаерда бўлмасин Эрон ислом жумҳуриятининг ташқи сиёсатини инқилоб руҳи билан турли кўламда намойиш этиши керак. Истиқлол талабида бўлиш ва яккаҳумронликни рад этиш, Эрон ислом жумҳурияти барқарорлик тамойилларининг асосий моҳияти ҳисобланади ва шунга биноан, Эроннинг бошқа режа ва дастурлари ҳам амалга оширилади.

      Шунинг учун Исломий жумҳурият президенти сайловининг номзодлари ўзларининг сайловолди кампаниясидаги чиқишларида ўз нутқларини ушбу принципларга қаратишади. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёнотида шундай қайд этилган. Агар Имом Хумайни (ра)нинг йўлини юқотсак ёки бўлмасам унитсак, ёки атайин бир четга суриб қўйсак Эрон миллати зарар кўради. Ҳамма шуни билиши керакки, еб туймас жаҳон мустабидлари ўз мамлакатларига ҳали ҳам кўз тикиб туришипти. Бир катта юрт, бой малакат, жаҳоннинг муҳим чорраҳасида жойлашган ушбу диёр дунёни сўраётган сиёсатчилар учун анча муҳим ҳисобланади. Улар тамаъ қилишдан ҳали ҳануз тўхташгани йўқ. Эрон миллати қудратли бўлганда ва тараққий этиб юксалса уларнинг умидлари узилади ва улар орқагша чекинишади.

       Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ