Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 05 May 2017 13:13:13 GMT )
май 05, 2017 18:13 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози
    Теҳрон жума намози

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, Эрон президентлик сайловларининг барча босқичларида миллий ваҳдат ва сиёсий ҳамжиҳатликни сақлаш лозимлигини баён этди.

Теҳрон жума намозининг  бугунги имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний  Эрон президентлик сайловлари жуда муҳим ва аҳамиятли мавзудир, аммо бу мавзудан ҳам муҳримроғи жомеадаги бирдамлик, миллий бирлик ва ҳамжиҳатлик ҳисобланади чунки Эрон халқи ўтган 38 йил ичида фидокорлик  ва ийсор билан Исломий Инқилобни қўллаб қувватлаб, бу инқилобнинг минтақа ва жаҳондаги ҳозирги позицияси ва даражасига етказишга муваффақ бўлишди деб таъкидлади.

Имомий Кошоний шунингдек  Эрон ислом Инқилобига зарба бериш ва нуфуз топиш учун душманларнинг фитналари ва махсус лойиҳаларига ишора қилар экан,  Эронда сайловлар таблиғотлари ва бу муҳим масалани ўтказилиши жараёнида  айрим мавзуларни ўртага қўйиб, жомеада тинчлик ва осойишталикка халал етказмаслигини таъкидлади.

Теҳрон намози имом хатиби ўз хутбаларида Эрон ислом жумҳурияти президентлик сайловлар номзодларини жомеадаги ваҳдат ва маънавиятга алоҳида эътибор беришга чақириб, ҳар қандай шароитда  жомеадаги сиёсий бирлик, бирдамликни сақланиши ва Эрон халқи бирликига зарба беришга қаратилган душман фитналарини чипакка чиқариш лозимлигини таъкидлади.