Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти
(last modified Thu, 11 May 2017 06:58:45 GMT )
май 11, 2017 11:58 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Имом Ҳусайн (а) номидаги офицерлар ва соқчиларни тайёрлайдиган Университет талабаларининг битирув маросимидаги баёноти

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Имом Ҳусайн (а) номидаги офицерлар ва соқчиларни тайёрлайдиган Университет талабаларининг битирув маросимидаги баёноти”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни Имом Ҳусайн (а) номидаги офицерлар ва соқчиларни тайёрлайдиган Университет талабаларининг битирув маросимидаги чиқишида мамлакатдаги сайлов кампаниясининг аҳамиятини таъкидлаб, Эрон ислом жумҳурияти иқтидорининг омилларини шарҳлаб ўтдилар.  Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳурияти олдингидек превентив иқтидор йўлида ўз ҳиммати, ташаббуси ва истеъдодига таяниб давом этади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Исломий тизимнинг превентив қудратига қаратилган сиёсатдан кўзланган мақсадни халқаро зўравонлар томонидан Эронга қарши тажовуз қилишларига оид тасаввурларини олдини олиш деб атадилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, душманлар шуни билишлари керакки агар Эронга қарши босқинчилик фикрига боришса кескин ва қаттиқ зарбага учрашади.

     Чунки улар ушбу босқинчилик ҳаракатларини бошлашлари мумкин, аммо ишни охири уларнинг фойдасига тугамайди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари мамлакат қудратининг омилларига ва Эрон миллатига ишора қилиб шундай тушунтириш бердиларки, вазияти кескин бўлган минтақада Эрондаги мавжуд тинчлик ва осойишталик Исломий жумҳурият ифтихорларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун мустабид тузумлар Эрон ислом жумҳуриятининг тинчлигини кўра олишмайди ва ушбу осойишта вазиятни издан чиқаришга уринишади. Ул ҳазрат, илм ва илмий тараққиёт, кучли ва мустақил иқтисод, ҳарбий қудрат ҳамда қуролли кучларни Эрон иқтидорининг омилларидан деб ҳисобладилар ва шундай айтдиларки, душманлар ҳар доим Исломий жумҳуриятга куч-қувват бағишлайдиган омилларга нисбатан гина ва адоват билан қарашади. Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари ҳарбий қудратни Эрон иқтидорининг омиллари сифатида ишора қилдилар ва шундай таъкидладиларки, Исломий жумҳуриятнинг ракета имкониятлари қудрат билан ҳимоя қилинади ва ушбу имкониятлар янада кучайтирилади. Кучли иқтисодга эга бўлиш, илмий ва технология соҳасида муваффақиятга эришиш ҳамда давлатнинг муқовамат қудратига эга бўлиши шунингдек, халқнинг сиёсий майдонда кенг миқёсда иштирок этиши ҳам превентив қудратни кучайтириш заруриятига киради.

     Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъбири билан айтганда, муқовамат давлати яккаҳумкронлик ёки бошқа мамлакатларга кўз олайтириш маъносини бермайди. Шу билан бирга мудофаа ёки пассив позициясида ҳам бўлмайди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари билдирган тушунтиришга асосан, муқовамат давлати уйғунлашган тармоқларни қамраб олади ва сиёсат, иқтисод, қуролли кучларни ҳамда минтақа ва халқаро ҳаракатларни такомиллаштиришда кенг кўламли нуфузга эга бўлади. Ушбу ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган хусусиятлар превентив қудрат мезонини қувватловчи бўлиб, Эрон ислом жумҳурияти кучли, мустақил ва минтақа ҳамда халқаро майдондаги ўзгаришларда сиёсий нуфузга ва методга эга бўлган мамлакат барпо этди. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ушбу асосий принципларига эътибор қаратадиган бўлсак, ул ҳазрат кўп маротаба Эрон ислом жумҳурияти душманларини зўравонлик қиладиган давр ўтиб кетганлиги ҳақида огоҳлантирган. Эрон душманлари ҳар доим қисқа ва ўрта муддатли ҳамда узоқ муддатли учта мақсадни ўзларининг кун тартибларига қўйишган. Уларнинг қисқа муддатли мақсадлари Эрон ислом жумҳурияти хавфсизлигини издан чиқариш ва фитна чиқаришдир. Эроннинг ҳозирги тинчлиги ҳарбий қудрат ёнида тизим ва халқ ҳамроҳлигига боғлиқ бўлиб юзага келган.

      Одамларнинг огоҳлиги ва сиёсий майдонда кенг кўламда иштирок этиши, қудрат унсури ва хавфсизликни барпо этади. Халқнинг ҳушёрлиги ва сиёсий соҳаларда огоҳлик билан ёндашуви душманнинг 2009 йилдаги фитналарини барҳам берди. Улар Эронда халқнинг миллий азму қарорига ва мустаҳкам иродасига йўлиқишди. Душманнинг узоқ муддатли мақсади ҳам Эрон тизимининг тамойилларини барбод қилишга қаратилган. Душманлар тизим асосига зарба бериш учун исломий инқилоб ғалабаси замонидан бери турли усулларни қўллашди ва бугун эса диққат марказларини ўз ҳаракатларини ўзгартиришга қартишмоқда. Ушбу шароитда олдингидан кўра халқнинг сергаклиги ва ҳушёрлиги ҳамда роли муҳим аҳамиятга эгадир. Халқнинг исломий жумҳурият тизими билан давомли ҳамроҳлик қилиши ва инқилоб армонларининг давом этиши душманнинг узоқ муддатли мақсадларини рўёбга чиқармайди. Аҳолининг Эрон ислом жумҳурияти президент сайловида кенг миқёсда ва қизғин иштирок этиши ҳамда одамларнинг тизим билан ҳамроҳлигини намойиш этиши, душманнинг мувозанатини издан чиқаради. Исломий инқилоб муаззам раҳбари таъбири билан айтганда, сайловда оқилона қатнашиш тизим ва юртнинг иззати ва обрўси ҳамда юксалиши учун манба бўлади.     

       Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.