Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i18332-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Турли сиёсий майдонларда Эрон халқининг иштироки унинг иқтидори, иззати ва Аллоҳга бўлган тимсолидир.
(last modified 2026-02-19T07:57:17+00:00 )
май 12, 2017 15:49 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Турли сиёсий майдонларда Эрон халқининг иштироки унинг иқтидори, иззати ва Аллоҳга бўлган тимсолидир.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби ҳужжатулислом валмуслимин Козим Сиддиқий бугунги хутбаларда  келаси жума куни  бўладиган президентлик сайловида Эрон халқининг  ўз диний эътиқодлари асосида овоз беришларига ишора этиб, баён этди: Эрон Исломий Инқилобидан кейин сиёсий, иқтисодий ва маданий  ислом майдонга келди ва халқ қудрат ва ташаббус билан ўзлари ва мамлакатлари тақдири учун сайловларда иштирок этишади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби Эрон душманларига ҳам эслатиб қўйди:  Эрон алдовчи долларлар билан қўзғолон қилиш мумкин бўлган юртларга    ўхшамайди ва унинг Исломий Инқилобига зарар етказиб  бўлмайди.

Козим Сиддиқий, жумладан Ҳамоснинг  Фаластинга оид 1967 йилги ҳудудларга тегишли янги ҳужжатига ҳам ишора қилиб, уни Фаластиндаги барча жараёнлар тарафдорлик қилмаётганини ва сионистик режим ҳануз ҳам ноқонуний режим  эканлигини таъкидлади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби ҳужжатулислом валмуслимин Козим Сиддиқий Имом Маҳдий (а) нинг валодат кунлари муносабати билан ҳам барчани муборак этди.