Бакудаги эронлик талабалар Эрон президентлик сайловларда фаол қатнашишади
-
Эрон президентлик сайловларда
Эрон ислом жумҳуриятида президентлик сайловларининг 12-чи босқичини ўтказилиши остонасида, Озарбойжон республикасидаги эронлик талабалар сайловларда фаол қатнашишларини эълон этдилар.
ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Бакудаги эронлик талабалар президентлик сайловларда кенг- қамровли қатнашиш, ҳар бир эронликнинг асосий вазифаларидан бўлиб, овоз бериш ҳаққига эга ҳар бир шахс ушбу миллий ва шаръий чорчубада амал қилиши керак деб таъкидлашди.
Озарбойжон жумҳуриятидаги эронлик талабаларнинг маданият, спорт ва илмий анжумани котиби Заҳир Мирзожоний Ўрта Шарқ минтақасидаги айрим мамлакатларнинг бўҳрони ва нотинч вазиятига ишора қилиб, Эрон яхлитлиги, мустақиллиги ва ваҳдатининг рамзи бўлган президентлик сайловлар, Эронга қарши душманларнинг барча фитналари ва таҳдидлари қаршисида мустаҳкам бир тўғонга ўхшайди ва душман фитналарига қатъий бир жавобдир деб қўшимча қилди.