Лорижоний: ҳар бир сайловчининг овози душман таҳдидлари қаршисидаги қалқон сифатидадир
Эрон парламенти раиси жорий йилнинг 19 май кунида ўтказиладиган президентлик сайловлар жараёнида халқнинг қизғин ва фаол қатнашиши душманларнинг фитна ва таҳдидлари қаршисидаги мустаҳкам қалқонга ўхшайди деб таъкидлади.
Айтиш керакки Эрон ислом жумҳурияти президентлик сайловларининг 12 босқичи жорий йилнинг 19 -чи май куни ўтказилади.
Эрон телерадиомпанияси хабарига кўра, бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний Қум шаҳрида сўзлаган нутқида сайлов участкаларида эронликларнинг келиб, истаган номзодига овоз беришлари лозимлигини таъкидлаб, ушбу қизғин ҳузур ва иштирок этиш душманларнинг барча таҳдидлари қаршисида Эрон яхлитлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилиш учун мустаҳкам қалқон сифатидадир ва бу ҳузур Эрон халқининг жиддий азм -иродасининг нишонасидир деб айтди.