май 15, 2017 19:38 Asia/Tashkent
  • Эронда ўтказиладиган сайлов диний халқчилликни намойиш этади
    Эронда ўтказиладиган сайлов диний халқчилликни намойиш этади

Эрон ислом жумҳурияти тизимидаги сиёсий воқеалардан энг муҳимларидан бири келаси жума куни рўй беради

Эрон ислом жумҳурияти президентининг парламент ишлари бўйича ўринбосари сайловни диний халқчилликни намойиш этиш дея атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Эрон ислом жумҳурияти тизимидаги сиёсий воқеалардан энг муҳимларидан бири келаси жума куни рўй беради. Эрон президентининг парламент ишлари бўйича ўринбосари Ҳусайн Али Амири бугун душанба куни Теҳронда ахборот анжуманидаги чиқишида келаси жума кунида бўладиган сайловга ишора қилиб шундай айтдики, Эрон конституцияда қайд этилганидек, Исломий жумҳурият тизимининг ўзига хос хусусиятларидан бири мамлакатни бошқариш халқнинг овози билан амалга ошади. Ҳусайн Али Амирига кўра, келаси жума куни бўлиб ўтадиган сайловнинг асоси Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг истаклари ва таъкидлари сингари аҳолининг сайловда максимум даража иштирок этишидир. Амирийнинг қўшимча қилишича, сиёсий, диний ва мазҳабий нуқтаи назардан ёки ҳар қайси гуруҳга боғлиқ эканлигидан қатъий назар ҳар бир эронлик учун Эрон тақдири муҳим ҳисобланади.   

Ёрлиқ