Калифорнияда дизель ёқилғиси нархи 10 долларга етди
Ёқилғи нархларини кузатиб борувчи GasBuddy компанияси маълум қилишича, АҚШнинг Калифорния штатидаги айрим ёқилғи қуйиш шохобчаларида дизель ёқилғиси нархи бир галлон учун 9,999 долларга, яъни амалда 10 долларга етган.
Pars Today хабар беришича, АҚШнинг Эронга қарши тажовузи оқибатлари ва Ғарбий Осиёда энергетика инқирозининг кучайиши жаҳон ёқилғи бозорига босимни ошираётган бир пайтда, Калифорниядаги айрим ёқилғи қуйиш шохобчаларида дизель ёқилғиси нархи бир галлон учун 9,999 долларга, яъни амалда 10 долларга етди. Шунингдек, АҚШ бўйича дизель ёқилғисининг ўртача нархи илк бор 6 доллардан ошди.Америка оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, АҚШда дизель ёқилғиси нархи тарихдаги энг юқори даражага кўтарилган бир пайтда, Калифорниядаги айрим ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархни бундан юқори кўрсатиш имкони қолмаган. Шу сабабли айрим ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги насос дисплейлари бир галлон учун 9,999 доллар кўрсаткичида тўхтаб қолган.Ёқилғи нархларини кузатиб борувчи GasBuddy компанияси маълум қилишича, Калифорниядаги чекланган сондаги ёқилғи қуйиш шохобчалари дизель ёқилғиси нархини дисплейда кўрсатиш мумкин бўлган энг юқори чегарагача оширган.Fortune нашрининг ёзишича, бу ҳолат штат бўйича дизель ёқилғисининг ўртача нархи бир галлон учун 7,91 долларга етган бир пайтда юз берган.GasBuddy маълум қилишича, чоршанба куни Сан-Диего атрофидаги Серра-Меса ҳудудидаги бир нечта ёқилғи қуйиш шохобчалари насослари дисплейида 9,999 доллар нарх кўрсаткичи қайд этилган.Компания шунингдек, бошқа ҳудудларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар ҳақида келиб тушган хабарларни текширмоқда.